

Овоз бериш натижаларига кўра, "Андижон"нинг вақтинчалик бош мураббийи Ислом Аҳмедов апрель-май ойида Суперлиганинг энг яхши мураббийи бўлди. Унинг қўл остида "Андижон" 4 ўйинда 10 очко жамғарди ("Бунёдкор", "Динамо" ва "Хоразм" устидан ғалаба, "Қўқон-1912" билан дуранг). Шу тариқа, Андижон Ўзбекистон чемпионатида 13-ўриндан 7-ўринга кўтарилди. Аҳмедов 47% овоз тўплади, "Пахтакор" мураббийи Камолиддин Тожиев эса иккинчи ўринни эгаллади (31%).
"Сўғдиёна" вингери Люпчо Дориев Суперлиганинг апрель-май ойларидаги энг яхши футболчиси деб топилди. Жамоасининг салбий натижаларига қарамай (7 ўйинда 2 та ғалаба, 2 та дуранг ва 3 та мағлубият), Дориев ажойиб ўйин кўрсатди: 6 ўйинда 6 та гол урди ва 2 та голли пас узатди. Дориев тўпурарлик пойгасида етакчилик қилмоқда, шунингдек, Суперлигада "гол+пас" тизимида (9 ўйинда "7+3") энг яхши ўйинчи саналади. У сўровномада 58% овоз олди.




