

Хавбек янги шартнома имзолаганидан сўнг йилига 6 миллион евро миқдорида маош олишни хоҳламоқда.
Чалханоглунинг "Милан" билан тузган амалдаги шартномаси жорий мавсумнинг сўнггига қадар мўлжалланган. "Россонерилар" хавбекни йўқотмоқчи эмаслар ва у билан шартномани узайтиришмоқчи.
Футболчи жорий мавсум барча мусобақаларда 6та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол ва 3та ассист қайд этди.



