UZ

Сўнгги янгиликлар

18:12Жозе Моуринью: "Матбуот билан мулоқот – ўйинчиларга гап уқтиришнинг бир усули. Мен уларга ҳам журналистларга айтган гапимни айтаман"  0 17:17Левандовски ёзда эркин агент сифатида МЛС жамоасига ўтиши мумкин  0 16:56"Реал" ТВ Лапортанинг Негрейрани танимаслиги ҳақидаги сўзларига жавобан: "Эслатиб ўтамиз, судда ёлғон гапириш – бу жиноят"  3 16:25Адейеми хотини сабаб "Боруссия"дан кетиши мумкин. Хип-хоп ижрочи Лоредана Дортмундда эмас, Европа мегаполисида яшашни хоҳламоқда  7 15:38Моуринью психологик ҳийлалар ҳақида: "Мен вақти-вақти билан гапирадиган бемаъни гапларим билан эмас, титулларим билан машҳурман"  4 15:01Нигерия ЖЧ саралашидаги мағлубиятдан сўнг Конго ДР устидан ФИФАга шикоят қилди. Баъзи конголик футболчиларда Европа паспортлари бор, бу эса мамлакат қонунчилигида тақиқланган  11 14:32CTA "Алавес" билан ўйиндаги Винисиус вазиятида VAR қарорини қўллаб-қувватлади  1 13:58Ибрагимовичнинг ўғли "Милан"нинг Италия Суперкубоги учун қайдномасидан жой олди  2 13:14Ўзбекистон миллий футзал терма жамоаси Бухородаги йиғинни давом эттирмоқда  3 13:11Суперлига–2025. Эксперт хулосаси: "Насаф" селекцияда ютқазди, "Нефтчи" эса кутилмаларни оқлади  1 12:48Роналду нима учун овоз бермади? Португалия сардори FIFA The Best маросимини ўтказиб юборди  21 12:25Луис Суарес футболчилик фаолиятидаги сўнгги мавсумни қаерда ўтказади?  7 11:46Қувондиқ Рўзиев "Навбаҳор"га қайтди  2 11:25Трамп Кот-д’Ивуар ва Сенегал фуқароларининг АҚШга киришини чеклади. Уларнинг терма жамоалари ЖЧ-2026да ўйнайди  2 10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   3

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик! Янгиликлар

"Цементчи” жамоасидан мухлислар кутган янгилик!

Теглар :  Цементчи
"Цементчи" жамоаси йиғинни давом этдирмоқда. Машғулотлар режа асосида ўтилмокда.

Футболчилар кеча Қувасойнинг адирли ҳудудида 10 км масофага кросс югурган бўлсалар, бугундан икки маҳаллик машғулотларга ўтилди. Эрталаб футболчилар тренажор залида шуғулланган бўлса, тушликдан сўнг  тўплар билан машғулот ўтказилди.
 
Жамоамиз аъзоларидан Жамшид Қобулов ва Баходир Қодиров "Нефтчи" ёшлар жамоаси таркибида кўрикдан ўтаётган бўлса, Абдулла Абдуллаев жамоа билан тузилган шартнома якунлани сабабли клубни тарк этган. Қолган жамоа аъзолари машғулотларда иштирок этишмокда.

Ўз навбатида жамоага янги футболчилар келиб қўшилмокда.



Бугун жамоа йиғинига барча мухлисларимиз кутган ва ўзининг ажойиб ўйинлари билан барчага яхши таниш бўлган, олий лига аъзоси "Қизилқум" жамоасидан маҳоратли ҳужумчи Элёрбек Акбаров ва ўзининг ажойиб дриблинглари билан Қувасойлик мухлисларда катта таъссуротлар колдирган, яна бир олий лига вакили "Обод" жамоасида ўтган мавсумда барча учрашувларда деярли асосий таркибда ҳаракат қилган ярим химоячи Умиджон Матмусаевлар келиб қўшилдилар!  

Ундан ташқари "Олмалиқ" жамоасидан химоячи Иброҳимов Амирхон, 2-лига вакили "Фидокор" жамоасидан ярим ҳимоячи Турсуналиев Равшан ҳамда маҳаллий футболчилардан Жунайдуллаев Шожамшид жамоа машғулотларида иштирок этмокдалар.

"Цементчи” жамоаси матбуот котиби Зухриддин Абдуллажонов.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика