UZ

Сўнгги янгиликлар

08:36“Реал Мадрид“ етакчиси операция қилинади ва келаси мавсумнинг бошини ўтказиб юборади  0 08:09Гвардиола ғалати сабаб туфайли “Ман Сити“ни тарк этиши мумкинлиги маълум қилди  9 07:45Sofascore. Жамоасининг голларидан бирига муаллифлик қилган Ғаниев неча баҳо олди?  3 07:18Ўзбекистон кубоги. Бугун гуруҳ босқичи якунланади  0 02:00АПЛ. "Манчестер Сити" "Борнмут"ни мағлубиятга учратиб, ЕЧЛ йўлланмасини деярли ҳал қилди. Ҳусанов қайдномага киритилмади  33 00:35Эмилиано Мартинес икки топ-клуб қизиқишлари доирасида  2 00:13"Атлетико" президенти 3-ўрин ҳақида: "Бу фалокат!"  12 23:45"Барселона" асосий трансфер мақсадини белгилаб олди  10 23:19Анге Постекоглу: "МЮ футболчиларининг бундай катта ўйинга қандай тайёрланишини билмаймиз"  1 22:55Родригога Англиядан харидор чиқди  2 22:31ОФК клублар рейтинги янгиланди. Ўзбекистон ўз ўрнида қолди  12 22:06"Барселона" ҳимоя етакчиларидан бири билан шартномани узайтирмоқчи  2 21:40"Милан"нинг ЕЧЛга чиқа олмагани клубга бир неча ўн миллион еврога тушади  5 21:14"Рома"ни бошқариш учун яна бир номзод пайдо бўлди  6 20:48Португалия термаси Миллатлар Лигаси ярим финали учун қайдномасини эълон қилди  6

Cанжар Риҳсибоев: "Қўқон-1912"га қарши ўйинга 100 фоиз тайёрмиз" Янгиликлар

Cанжар Риҳсибоев: "Қўқон-1912"га қарши ўйинга 100 фоиз тайёрмиз"

Олий лиганинг 2-туридан ўрин олган "Обод" - "Қўқон-1912" жамоалари ўртасидаги учрашув қизиқарли ўтишига шубҳа йўқ.

1-турда мағлубият аламини тотиб кўрган клублар энди очко йўқотмаслик учун бор имкониятини ишга солади. Биз учрашув олдидан мезбонлар ярим ҳимоячиси Санжар Риҳсибоевнинг фикрлари билан қизиқдик.
 
- Айтишим керак, "Қўқон-1912"га қарши ўйинга барчамиз 100 фоиз тайёрмиз. Эртага майдонга фақат ғалаба мақсадида чиқамиз ва мақсадимизга эришишга ҳаракат қиламиз. Намангандаги беллашувдан кейин мазкур баҳсга кунига икки маҳалдан машғулот ўтказиб, тайёргарлик кўрдик. Чунки рақиб жиддий эканлигини, ўз олдига юқорини ўринларни эгаллашни мақсад қилиб қўйганини, таркибида маҳоратли футболчилар борлиги биламиз. Аммо айтишадику, майдонда номлар роль ўйнамайди, деб!

Ўз майдонимиздаги биринчи баҳс бўлгани туфайли барибир қандайдир босим бўлади, бироқ биз бу босимдан тезда чиқиб кетишимизга ишонаман. "Навбаҳор"га қарши беллашувдаги мағлубиятни унутдик. Барчамиз эртангги баҳсга ҳам руҳан ҳам жисмонан тайёрмиз. Биринчи турдаги мағлубиятдан сўнг хатолар устида ишладик. Камчиликларимизни бартараф этишга ҳаракат қилдик.

"Обод" матбуот хизмати


Рейтинг: -4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика