Қирғизистон бош мураббийи: "Бугун тенг кучга эга жамоалар тўқнаш келди"

Sherzod Nurmatov
30 янв 2023, 16:00
Тошкентда "CAFA Womenʼs Futsal Championship-2023" мусобақаси якунига етиб бормоқда.

Бугунги кун доирасидаги дастлабки ўйинда Қирғиз Республикаси Тожикистонга 2:4 ҳисобида имкониятни бой берди ва гуруҳдаги барча ўйинларни ютқазган қирғизистонликлар эса охирги поғонага жойлашди. 

Учрашувдан кейин Қирғизистон бош мураббийи Олег Гевленко фикрларини билдирди.



"Бугун тенг кучга эга жамоалар тўқнаш келди. Ғалаба қозонишни хоҳлагандик, аммо бунга эриша олмадик. Қизларимиз аксарият тактик кўрсатмаларни бажаришмади. Лекин эътироз йўқ. Демак, қаердадир камчиликка йўл қўйганмиз ва ўрганмаган жиҳатларимиз бор. 

Бироз хафаман, лекин ҳаёт давом этади. Буёғига камчиликлар устида ишлаб, кейинги мусобақаларда ижобий натижа қўлга киритишга уринамиз. Барча мухлисларга раҳмат. Меҳмондўст Тошкентга миннатдорлик билдираман", – деди қирғизистонликлар устози.


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: championat.asia