“CAFA U-16 championship-2019”. Ўзбекистон иккинчи ўринни эгаллади

Narzulla Saydullayev
2 авг 2019
Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 26 июль – 1 август кунлари оралиғида Тожикистонда “CAFA U-16 championship-2019” мусобақасида иштирок этди.

Ўзбекистон, Тожикистон, Эрон, Туркманистон, Афғонистон ва Қирғизистоннинг ўсмирлар терма жамоалари қатнашган мусобақада бугун сўнгги тур учрашувлари ўтказилди. Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси 5-турда туркманистонлик тенгқурларига қарши баҳс юритиб, 4:0 ҳисобида ғалаба билан якунлади.

Якунда эса Азамат Абдураимов шогирдлари 10 очко жамғарган ҳолда мусобақада 2-ўринни эгаллади. Мусобақа мезбони Тожикистон ўсмирлари 13 очко билан чемпион бўлишди.


5-тур / 1 август (пайшанба)
Ўзбекистон – Туркманистон 4:0



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: ufa.uz