UZ

Сўнгги янгиликлар

17:33"Реал"нинг Класико учун таркиби маълум!  2 17:28"Машъал" — "Қизилқум". Таркиблар маълум  0 17:19Суперлига. "Навбаҳор" - "Хоразм". Таркиблар маълум  2 17:11"Тоттенхэм", "Ноттингем Форест" ва МЮ иштирокидаги ўйинларнинг таркиблари маълум  0 17:05"Сивасспор" — "Бодрумспор". Таркиблар маълум  0 16:30"Реал" янги дарвозабон сотиб олмоқчи. Номзодлар маълум  5 15:58Куртуа "Реал" билан шартномасини узайтиришга яқин  1 15:31Бруну Фернандешнинг вакиллари Саудия Арабистони клуби билан музокараларни бошлади  2 15:05"Акрон" — "Ахмат". Таркиблар маълум  2 15:00"Пахтакор" футболчилари Эл Классикода қандай ҳисоб қайд этилишини тахмин қилди, Сергеевдан антиқа жавоб  11 14:47"Ньюкасл" — "Челси". Таркиблар маълум  6 14:41Носир Абдусаломов: "Қаршига қуруқ қўл билан қайтиб кетиш учун бормаган эдик"  1 14:25"Қўқон-1912" ва ОКМК ўртасида тўртта гол урилган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 13:57"Реал" "Милан" ва Франция терма жамоаси юлдузининг трансфери учун дастлабки қадамларни ташлади  3 13:21Авазбек Ўлмасалиев: "Автогол? Ўзимизга эмас фақат "Қўқон-1912"га урганимда ундан ҳам зўр бўларди"  0

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум Янгиликлар

CAFA Nations Cup 2023. Тожикистон терма жамоаси қайдномаси маълум

Хорватиялик мутахассис Петар Сегрт бошчилигидаги Тожикистон терма жамоаси мураббийлар штаби Марказий Осиё футбол ассоциацияси шафелигида 10-20 июнь кунлари бўлиб ўтадиган "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун терма жамоа таркибини эълон қилди.

Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар Кубогига тайёргарлик кўриш ва иштирок этиш учун Тожикистон терма жамоаси таркибига 26 нафар футболчи – 3 нафар дарвозабон, 10 нафар ҳимоячи, 9 нафар ярим ҳимоячи ва 4 нафар ҳужумчи киритилган.

Тожикистон терма жамоаси 29 май, душанба куни Душанбе шаҳрида "CAFA Nations Cup 2023" турнирига тайёргарликни бошлайди. 31 май, чоршанба куни терма жамоамиз Тошкентга йўл олади ва мусобақа олдидан йиғин ўтказади.

Эслатиб ўтамиз, Марказий Осиё футбол ассоциациясининг Миллатлар кубогида Тожикистон терма жамоаси "А" гуруҳида иштирок этади. Жамоанинг рақиблари Туркманистон (11 июнь), Уммон (14 июнь) ва Ўзбекистон (17 июнь) терма жамоалари бўлади.

Тожикистон терма жамоасининг "CAFA Nations Cup 2023" мусобақаси учун таркиби:

Дарвозабонлар: Рустам Ятимов, Муҳриддин Ҳасанов (иккиси – "Истиқлол"), Шоҳруҳ Қирғизбоев ("Хўжанд");

Ҳимоячилар: Вахдат Ханонов ("Персеполис", Эрон), Ахтам Назаров ("Андижон", Ўзбекистон), Зоир Жўрабоев ("Нефтчи", Ўзбекистан), Манучеҳр Сафаров ("Локомотив", Ўзбекистон), Мехрубон Каримов ("Самгурали", Грузия), Сиёвуш Асроров, Табрез Исломов, Далер Имомназаров, Содиқжон Қурбонов (барчаси – "Истиқлол"), Холмурод Назаров ("Равшан");

Ярим ҳимоячилар: Парвизжон Умарбоев ("ЦСКА-1948", Болгария), Амирбек Жўрабоев ("Кедах", Малайзия), Муҳаммажон Раҳимов ("Насаф", Ўзбекистон), Комрон Турсунов (ТРАУ, Ҳиндистон), Хусрав Тоиров ("Шахтёр", Украина), Муродали Акназаров ("Антальяспор", Туркия), Алишер Жалилов, Эҳсони Паншанбе, Алижони Айни (барчаси – "Истиқлол");

Ҳужумчилар: Манучеҳр Жалилов, Шервони Мабатшоев (иккиси – "Истиқлол"), Нуриддин Ҳамрокулов ("Регар-ТадАЗ"), Муҳаммадали Азизбоев ("Хосилот").

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика