UZ

Сўнгги янгиликлар

18:02"Кремонезе" — "Наполи". Таркиблар маълум  0 17:26"Истиқлол" — "Гол Гохар". Машарипов қайтди  1 17:00"Дибба" — "Ал Васл". Таркиблар маълум  0 16:15"Ливерпуль” Родриго учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум бўлди  1 15:492025 йилнинг "энг яхши ёш футзалчиси" Абдулборий Илёсов: "Бу соврин мени янада кучлироқ қилади"  2 15:43"Милан" — "Верона". Таркиблар маълум  0 15:22Ўртоқлик ўйини. "Динамо" "Қизилқум"дан устун келди  5 14:58"Челси" Англия ёшлар терма жамоаси сардорини нишонга олди  0 14:26"Милан" ва "Интер" англиялик вундеркинд учун курашмоқда  0 13:41Синайоко "Манчестер Юнайтед"га ўтади  0 13:11“Гулистон” қайта тикланди. Жамоа олдига юқори мақсадлар қўйилган  9 12:59Горецкага АПЛ клуби даъвогарлик қилмоқда  0 12:21"Арсенал" "Милан" футболчисига қизиқмоқда  0 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Аталанта" — "Интер" ва бошқалар  0 11:50“Фенербахче” 40 млн евролик трансферни амалга ошириши мумкин  0

"CA" журналисти Холиқов йиғилишда оғриқли мавзу ҳақида дангал гапирди Янгиликлар

"CA" журналисти Холиқов йиғилишда оғриқли мавзу ҳақида дангал гапирди

ПФЛ томонидан ўтказилган Суперлигага қуръа ташлаш маросимидан кейин "International" меҳмонасида кичик йиғилиш бўлиб ўтди.

Унда қуръа ташлаш маросимига ташриф буюрган клуб вакиллари, бош мураббийлар ҳамда журналистлар қатнашишди.

"Суперлигада ҳакамлар кичик фолларга хуштакни безовта қилишмайди"

Йиғилишда ЎФА Ҳакамлар ва назоратчилар бошқармаси бошлиғи Маъмур Саидқосимов сўз олиб, ҳакамлар томонидан йўл қўйилаётган хатоларни янги мавсумда камайтириб, уларни ишига алоҳида эътибор қаратишларини таъкидлади. Шунингдек, Маъмур Саидқосимов яқинда Ҳисобот-сайлов конференциясида ЎФА президенти Ачилбай Раматовнинг ҳакамлар хусусидаги ўринли эътирозларидан керакли хулосаларни чиқаришларини айтиб ўтди.

Шу муносабат билан Маъмур Саидқосимов Суперлигада янги мавсумдан эътиборан кичик, майда фол, яъни бўлар-бўлмасга учрашувни бошқариб борадиган ҳакамлар хуштагини безовта қилмасликларини мураббийларга, журналистларга етказди. Айнан шу масала бўйича Равшан Эрматов алоҳида тушунтириш берди.

ФИФА ҳаками ЎФА президентининг ўринли эътирозларидан керакли хулосани чиқарган ҳакамлар эндиликда Суперлигада елкама-елка курашларга европада бўлгани каби имкон беришларини таъкидлади.

Ҳакамлар алоҳида йўналишни танлаб олишгани эълон қилинди ва мураббийлардан бу ўзгариш бўйича футболчиларга тушунтириш беришлари сўралди. Шу ўринда мураббийлар ҳам бу ташаббусни қўллаб-қувватлашди. Хусусан "Бунёдкор" бош мураббийи Миржалол Қосимов сўз олиб, майдонда чинакамига ҳақиқий кураш бўлиши тарафдори эканлигини билдирди. Ўзбекистон Суперлигасида ҳам елкама-елка курашларга хуштак чалиб, ўйинни тўхтатмаслик яхши қарор экани ва бу ўз йўлида чемпионатимиз учрашувлари тезлигини янада ўсишига хизмат қилиши айтилди. Мухлислар ҳам майдонда чинакамига тезкор футбол ва шиддатни кўришлари алоҳида таъкидланди. Шунингдек, "Навбаҳор" бош мураббийи Илҳом Мўминжонов ҳамда Бобур Ҳайдаров сўзга чиқишди.

Шу ўринда йиғилишда иштирок этаётган журналистлардан ҳам фикр ва таклифлар сўралди. ОАВ вакилларидан сайтимиз ходими Хайрулла Холиқов яхши ташаббус билан чиқди ва сўз олиб дангал гапирди.

"Учга-уч" "олтига-олти"га айланиб кетмасин-да!"

- "Қуръа ташлаш маросими яхши даражада ўтди. Янги мавсумдан бошлаб Суперлигада кучли ўйинларни кўрсак ажаб эмас. Муддаога ўтадиган бўлсам, бу ерда кўп ҳам ҳакамларни танқид қилиш керак эмас. Улар майдонда бўлаётган вазиятни борича бошқаришга уринишади. Журналистлар ва мухлисларнинг асосий истагидан бири бу - "Учга-уч" деган нарсалар йўқолса. Буёғига 4 даврали тизимга ўтилади, энди бу "учга-уч" "олтига-олти"га айланиб кетмаса бўлгани. Буни футбол ичидагилар жуда яхши билишади. Агарда мана шу нарсалар йўқолса, ўйинлар савияси, даражаси ўз-ўзидан кучаяди", - деди журналист Хайрулла Холиқов.

Рейтинг: +68   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика