"CA" эртага Бўстонлиқда, нанайликлар билан ўртоқлик учрашув ўтказади
Narzulla Saydullayev
30 июл 2016
Бўстонлиқлик ўқувчиларимизнинг таклифи билан эртага ижодий гуруҳимиз Нанай қишлоғида бўладилар.
Ўзбекистоннинг энг сўлим гўшаларидан бири бўлган бу ҳудудда сайтимиз ўқувчилари билан давра суҳбати ўтказамиз ва 17:00да тоғ бағрида жойлашган сўлимгина майдонда ўртоқлик учрашуви ўтказилади.