UZ

Сўнгги янгиликлар

21:25Ла Лига. "Барселона" — "Севилья" 5:1 (матнли трансляция)  24 21:15Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.  174 20:58АПЛ. "Манчестер Юнайтед" "Астон Вилла"ни мағлуб этди ва учинчи ўринга чиқиб олди  12 20:38Финалиссима УЕФА ва КОНМЕБОЛ қарори билан бекор қилинди. Нега?  1 20:18"Ливерпуль" — "Тоттенхэм". Таркиблар маълум  4 19:38"Барселона" — "Севилья". Таркиблар маълум  5 18:03​"Бобур Арена" Суперкубокка тайёр!  15 17:01Марушич: “Фаворитмиз? Бугун бир лаҳза ҳаммасини ҳал қилиб юбориши мумкин”  3 16:49Ўзбекистон Суперкубоги: дублга эришган футболчиларни биласизми?  3 16:09Сардор Собирхўжаев: “80-90 фоиз легионер мураббий ва футболчилар Суперлигани жуда кучсиз деб ўйлаб келишади”  3 15:39Пётр Пажишек: "Пахтакор"га келишим? Европадан ташқарида ўйнаб кўрмоқчи эдим"  2 15:01Opta "Манчестер Сити"нинг муваффақиятига ишонмаяпти  9 14:17МЮ португалиялик юлдузга кўз тикди  2 13:30Ўзбекистон Суперкубоги тўпурарлари: Черан етакчи, Кошелев ва Акопянц ҳам рўйхатда бор  4 13:02"Барселона" ёз учун устувор мақсадни танлади  13

"Бухоро"нинг янги вакиллари олий лигада қолишга ваъда беришди Янгиликлар

"Бухоро"нинг янги вакиллари олий лигада қолишга ваъда беришди

Хабар бериб ўтганимиздек, бугун "Бухоро" футбол жамоаси сафига келиб қўшилган янги футболчиларнинг тақдимот маросими бўлиб ўтди.

Маросим соат 12:00да бошланди. Тадбирга қадар жамоа аъзолари ва раҳбарияти биргаликда ҳудуддаги Баҳоуддин Нақшбанди зиёратгоҳида бўлдилар. 

200дан ортиқ мухлис иштирок этган тадбирнинг иккинчи қисмида футболчиларга янги футболкалар топширилди.

"Олдимизда турган асосий вазифа "Бухоро"ни кучлилар сафида олиб қолиш. Биринчи давранинг сўнггида икки очкога эга жамоани қабул қилиб олдим. Тўғрисини айтаман, келган футболчиларнинг мақсади пул эмас. Биз бу ерда имкон қадар узоқроқ ишлашни мақсад қилганмиз. Дастлабки йил қийин бўлади, лекин олий лигада қолишимизга ишонамиз ва "Бухоро"ни аввалги мавқеини тиклаймиз", - дейди катта мураббий Тачмурод Агамуродов.

Сўзида давом этар экан, туркманистонлик мутахассис "Динамо"даги фаолиятига ҳам тўхталиб ўтди:

- Мен "Динамо"даги футболчиларни ўзим билан олиб келганим йўқ. "Динамо" мухлислари олдида виждоним пок, шу жумладан футболчиларни ҳам. Улар у ерда ўз ишларини ҳалол бажардилар деб айта оламан.

Шундан сўнг сўзга Азиз Ибрагимов чиқди:

- Тўғриси анжуманга бунчалик кўп мухлис ташриф буюради деб ўйламаган эдим. Шокдаман. Шундай экан, биз ишлашимиз керак. Тўғри, ҳозирда кўплаб мухлислар жамоада хафалар. Лекин ишонинг, биз жамоани олий лигада олиб қоламиз.

Асли бухоролик бўлган Алишер Саноев эса қийин вазиятда қолган, ўзи учун бегона бўлмаган жамоа сафига қайтганидан хурсандлигини билдириб ўтган.

Мирзо Шоев


Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика