

Бухоро клубининг уй стадиони мавсумга тайёр бўлмаганлигидан келиб чиқиб, у рақибини "Жар" стадионида қабул қилиш бўйича келишувга эришган. Клубларнинг U21 жамоалари иштирокидаги беллашув эса Бухорода ўтказилади.
"Бухоро" сўнгги ўйинини Кубок доирасида "Локомотив"га қарши ўтказди ва учрашув Бухорода ташкиллаштирилди. "Бухоро ФА" майдонида Суперлига ўйинлари ўтказилмаётганига стадиондаги прожекторлар сабаб бўлиб турибди.



