“Бухоро” ҳаворанг, “Бунёдкор” тўқ кўк рангли либосда ўйнайди

Narzulla Saydullayev
12 июн 2018
Суперлига 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан йиғилиш бўлиб ўтди.

Жамоалар менежерлари ва учрашув расмийлари иштирок этган йиғилишни ўйин комиссари Бахтиёр Намозов олиб борди.

Унда бир қатор ташкилий масалалар муҳокама қилинди. Шунингдек, жамоаларнинг қандай рангли либосларда ҳаракат қилиши ҳам аниқлаб олинди. Унга кўра, “Бухоро” ҳаворанг, “Бунёдкор” тўқ кўк рангли либосларда ҳаракат қиладиган бўлди.

Эслатиб ўтамиз, Суперлига 15-тури доирасидаги “Бухоро” – “Бунёдкор” учрашуви 12 июнь куни “Бухоро” марказий стадионида соат 19:32да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com