UZ

Сўнгги янгиликлар

16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  0 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  1 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  0 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2 13:15"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи  23 12:31Мбаппе Роналдуга мурожаат қилди: "У менинг дўстим ва кумирим"  4 12:00TVCOM'да бугунги тақвим: "Атлетико", "Барса" МЮ ва бошқалар  0 11:54"Ливерпуль” "Барселона"нинг собиқ ҳимоячисига қизиқмоқда  0 11:25Криштиану Роналду "Форсаж 11"да  11 10:53"Хоразм" футболчиси ОКМКни танлади  0 10:21Колумбия терма жамоаси юлдузи: "Биз ЖЧни интиқлик билан кутмоқдамиз"  4 09:55Гвардиола кечаги ғалабадан сўнг нималар деди?  3 09:28"Локомотив" собиқ ҳужумчисини ортга қайтармоқчи  2 09:002025 йилнинг энг яхши 100 нафар футболчиси эълон қилинди. Месси ва Роналду ТОП-30дан жой олишмади  19

"Бухоро" 6 йилдан бери "Навбаҳор"га гол ура олмаяпти. Наманганда кимнинг анъанаси бузилади? Янгиликлар

"Бухоро" 6 йилдан бери "Навбаҳор"га гол ура олмаяпти. Наманганда кимнинг анъанаси бузилади?

Теглар :  НавбаҳорБухоро
Суперлиганинг 7-турида Наманганда "Навбаҳор" - "Бухоро" қарама-қаршилиги бор.

Жамоалар ўртасидаги сўнгги учрашувларда устунлик "лочинлар" томонида бўлмоқда. - "Бухоро" Суперлигада кетма-кет 5 та ўйиндан буён "Навбаҳор"га гол ура олмаяпти. Жамоа охирги мартта 2019 йилги мавсумда рақиби дарвозасига тўп киритган (3:1). Бу голга Владимир Баенко муаллифлик қилган. 

Яна бир қизиқарли маълумот, "Бухоро" 9 йилдан буён "Навбаҳор" билан ўйинларда 3 очко ишлаётгани йўқ. Жамоа сўнгги бор 2016 йил наманганликлар устидан ғалабани тантана қилган (3:2). Ўша йили Тачмурод Агамуродов бошчилик қилган жамоа мазкур вазифани Наманганда ҳам уддасидан чиққан (2:1)

Суперлига-2016. 10-тур

"Бухоро" спорт мажмуаси

"Бухор" - "Навбаҳор" 3:2

Голлар: Азиз Ибагимов 21, Сардор Раҳмонов 70, Азиз Ибрагимов 90 - Игорь Голбан 79, Акрамжон Бахритдинов 90

"Бухоро": Муҳиддин Худоёров, Руслан Мелзитдинов, Артём Филипосян, Сардор Раҳмонов, Азиз Ибрагимов, Баҳодир Пардаев, Саламат Кутибаев, Александр Мерзляков, Алишер Санаев, Шавкат Саломов, Камолиддин Мурзоев

"Навбаҳор": Алибек Туробов, Обид Жўрабоев, Игорь Голбан, Тохир Шамситдинов, Дилшод Жабборов, Акрамжон Бахритдинов, Аъзам Алиев, Владислав Павленко, Сардор Азимов, Анвар Ражабов, Олександр Пишур

"Бухоро" бугун нохуш анъанага чек қўя оладими ёки мезбонлар муваффақиятли юришини давом эттирадими?

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика