Бускетс, Альба ва Роберто маош камайишини рад этишди. Улар йилига 16, 13 ва 10,5 млн евродан олишади
23 июл 2021 15:48
Янгиликлар
Бускетс, Альба ва Роберто маош камайишини рад этишди. Улар йилига 16, 13 ва 10,5 млн евродан олишади
"Барселона" жамоа "қария"лари билан маошни камайтириш борасида келиша олмади.
"Барса" директори Матей Алемани маошни тушириш борасида келишувга эришиш учун Сержи Бускетс, Жорди Альба ва Сержи Роертонинг агенти билан гаплашди, аммо футболчилар буни рад этишди.
Бускетс "Барселона"да йилига 16 млн евро атрофида, Альба - 13 млн атрофида, Роберто эса 10,5 млн атрофида маош олади.
Каталония клуби маошлар масаласини ҳал эта олмаяпти. "Барса" шу сабаб Лионель Месси, Серхио Агуэро, Мемфис Депай ва Эрик Гарсияни жамоанинг ўйинчилари сифатида рўйхатга ололмайди.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ўзбекистон Суперкубоги. "Нефтчи" — 2026 йилги Ўзбекистон Суперкубоги соҳиби.
"Пахтакор" Суперкубокдаги ҳакамлик устидан шикоят киритди
Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида "Севилья"ни тор-мор этди
Камолиддин Тожиев: "Эртанги ўйинга 100 фоиз шаймиз. Пенальтилар сериясига тайёрланмадик" (тўлиқ матбуот анжумани)
Фикрлар