Бурак Йилмаз 37 ёшида бутсаларини михга илди
06 июн 2023 15:51
Янгиликлар
Бурак Йилмаз 37 ёшида бутсаларини михга илди
"Фортуна Ситтард" ҳужумчиси Бурак Йилмаз профессионал футболдаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
37 ёшли туркиялик 2022 йилнинг ёзида Нидерландия клуби билан 5 йиллик шартнома имзолаган. У клубда икки йил футболчи сифатида, кейинги уч йилни эса мураббий сифатида ўтказиши керак эди.
Йилмаз аввалроқ "Антальяспор", "Бешиктош", "Фенербахче", "Галатасарой", "Трабзонспор", "Лилль" ва бошқа клубларда ўйнаган. Икки марта Туркия чемпиони, 5 марта Туркия Кубоги соҳиби бўлган. "Лилль" билан 2020/21 йилги мавсумда Лига 1'да ғолиб чиққан ва клуб таркибида мавсумнинг энг яхши футболчиси деб топилган.
У Туркия терма жамоаси таркибида 77 та ўйин ўтказиб, 31 та гол урган. Бу жамоа тарихида Ҳоқон Шукурдан (51 та) кейинги иккинчи натижа ҳисобланади.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Ла Лига. "Барселона" меҳмонда "Вильярреал" устидан ишончли ғалабага эришди, мезбонлар ўйинчиси 39-дақиқада майдондан четлатилди
"Реал" Абдуқодир Ҳусановни ўз сафига қўшиб олмоқчи
АПЛ. "Ман Сити" ўз майдонида "Вест Хэм"ни мағлуб этди, Ҳусанов 67-дақиқада захирадан ўйинга қўшилди
Манба: Абдуқодир Ҳусановни АПЛнинг бошқа топ-клуби 47 миллион фунтга сотиб олишга тайёр
Фикрлар