UZ

Сўнгги янгиликлар

15:35Суперлига ўтиш ўйинида ишловчи ҳакамлар маълум  0 14:57Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда  0 14:29"Реал" ва "Барселона" "Манчестер Юнайтед" футболчиси учун курашади  0 14:00"Локомотив" "Динамо" ҳимоячисига жиддий қизиқмоқда  0 13:31"Нефтчи"ни тарк этган футболчи "Навбаҳор"га ўтмоқда  6 13:04"Барселона" етакчисини "Манчестер Сити"га сотмайди  1 12:27Мареска "Челси" ҳужумчиси жиддий жароҳат олганини тасдиқлади  4 11:59"Андижон" "Сўғдиёна" ва "Нефтчи" ҳимоячиларига кўз тикди  3 11:37"Ливерпуль" Салоҳни "Интер"га қарши ўйин қайдномасига киритмайди  4 11:09"Реал" трансферлари тақдири Винига боғлиқ  7 10:27Алонсо кечаги мағлубиятдан сўнг ҳакамни кескин танқид қилди  44 09:47"Олтин тўп" соҳиби Салоҳни танқид қилди  13 09:19Слот ва Салоҳ ўртасидаги низода "Ливерпуль" раҳбарияти кимни қўллаб-қувватлаши маълум  2 08:54Суперлига-2025: Иккинчи давранинг энг омадли трансферлари тўққизлиги  4 08:26"Андижон" сардори фаолиятини водийнинг бошқа жамоасида давом эттириши мумкин  6

Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда Янгиликлар

Буадди Европа элитаси орасида талаш бўлмоқда

"Реал" келаси ёзда ярим ҳимоясини кучайтиришга тайёргарлик кўрмоқда ва бир неча ҳафта давомида турли номзодларни кўриб чиқмоқда.

Мадридлик скаутлар Адам Уортон ва Чема Андресни диққат билан кузатиб бормоқда, аммо энди рўйхатга яна бир умидли ном қўшилди — Аюб Буадди.

"Foot Mercato" маълумотларига қараганда, аллақачон асосий таркиб аъзосига айланиб улгурган 18 ёшли "Лилль" ярим ҳимоячиси Европа элитасининг, жумладан, "Манчестер Юнайтед", "Бавария" ва ПСЖнинг эътиборини тортмоқда. "Лилль" Буадди учун 60 миллион евро нарх белгилади ва таклифларга очиқ.

"Реал" учун бу рақам тўсиқ бўлиши эҳтимолдан йироқ. Клуб ёш юлдузларга сармоя киритишга тайёрлигини аллақачон исботлаган. Клуб келгуси ойларда потенциал трансферларни таҳлил қилишда давом этади.

Рейтинг:    

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика