UZ

Сўнгги янгиликлар

08:52ЎзПФЛ. "Йил футболчиси" учун номзодлар сони яна биттага қисқарди  0 08:25"Бунёдкор" икки нафар легионери билан шартномани узайтирди  0 07:58"Андижон" "Локомотив" футболчиси билан шартнома имзолади  4 07:30ОКМК сардори Тошкент жамоасига ўтиши мумкин  0 03:03Ла Лига. "Реал" меҳмонда "Жирона"ни мағлуб эта олмади  40 02:58А Серия. "Наполи" Римда "Рома"ни мағлуб этди  4 01:25Микель Артета: "Чемпион бўлишни истасак, шу руҳни сақлаб қолишимиз керак"  4 01:15Cамвел Бабаян — "Андижон" бош мураббийи  28 00:33Спаллетти "Ювентус" учун рекорд ўрнатди  2 00:07ОКМК сўнгги турда Олмалиқда "Машъал"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 23:30АПЛ. Қизиқарли кечган "Челси" ва "Арсенал" жамоалари ўртасидаги Лондон дербисида дуранг қайд этилди, "аристократлар" ўйиннинг катта қисмини ўн киши бўлиб ўтказишди  45 23:17"Андижон" сўнгги турда "Бунёдкор"ни мағлуб этган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  0 22:25Исак "Ливерпул" сафидаги дебют голини урди  4 21:34"Реал" 50 млн евролик трансферни амалга оширишга тайёр  8 21:00АПЛ. "Ливерпуль" Лондонда "Вест Хэм"ни мағлуб этди  7

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими? Янгиликлар

"Бунёдкор-W" омад эвазига ғалаба қозондими?

Айни кунларда Иорданияда аёллар клублари ўртасида Осиё чемпионати бўлиб ўтмоқда.

Ушбу мусобақада "Бунёдкор-W" жамоаси юртимиз шарафини ҳимоя килаётганидан хабарингиз бор. Элмира Гулямова шогирдлари 2-тур доирасида мезбон "Амман СК" жамоаси устидан ғалаба қозонишди. Учрашув тақдирини "Қалдирғочлар" ярим ҳимоячиси Дилдора Нозимованинг 90+1 дақиқасида пенальтидан урган голи ҳал қилди.  

Шундан кейин ўзбек клубларининг мусобақадаги тарихий ғалабасига айланган учрашув қаҳрамони билан суҳбат ташкил қилдик.

- Дилдорахон, дастлаб, "Амман"га қарши ўйин ҳақидаги фикрларингиз билан ўртоқлашсангиз.

- Бутун ўйин давомида бир жамоа бўлиб ўйнадик. "Амман СК" кучли эди. Уларни ютиш осон кечмади. Биз олдинги ўйиндаги хатоларимиз устида ишладик ва натижасини олдик деб ўйлайман.  

- Нега 1-таймда жамоанинг ўйини ўхшамади. Бу нима билан боғлиқ?

- Биринчи таймни рақибни ўрганиш учун сарфладик. Иккинчи бўлимда эса мураббийимиз кўрсатмаси билан майдонда бор кучимизни ишга солиб ҳаракат қилдик ва ютдик. "Бунёдкор"даги барча қизларга яхши ўйин кўрсатгани учун раҳмат. 

- Баъзилар "Бунёдкор" омад эвазига ғалаба қозонди, деяпти. Бунга муносабатингиз қандай?

- Ҳамманинг ўз қараши бор. Майдонда қандай муҳит бўлганини эса фақат ўйинчилар билишади. Биз бир жамоа бўлиб ўйнадик ва ўз меҳнатимиз эвазга ғалаба қозондик. Мухлислар учун кейинги ўйинларда буни исботлашга ҳаракат қиламиз.

- Кечаги ўйин ўзбек клубларининг халқаро майдондаги 1-ғалабасига айланди. Ва бу ғалаба сизнинг голингиз эвазига қўлга киритилгани ёқимлими?

- Албатта, ёқимли. Мен жамоамиз ишончини оқлаганимдан жуда хурсандман.

- Жамоа тўпурари Людмила Карачикнинг майдонда йўқлиги ҳужум чизиғининг ишларини оғирлаштирдими?

-  Ўйин олдингиларига қараганда қийин кечди. Ҳужум чизиғимизда у бўлганда бундан ҳам чиройли ўйин кўрсатиб, кўпроқ гол ҳам урган бўлардик. Карачикнинг ўрни билинди.

- Карачик майдонда бўлса ҳам, пенальтини сиз тепармидингиз?

- Мураббийимиз ҳар доим таъкидлайдилар, кимнинг ўзига ишончи юқорироқ бўлса, шу тепсин деб. Людмила бўлганида, балки, у тепган бўларди. 

- Иордания сизга ёқдими?

- Бу ер Ўзбекистонга қараганда иссиқроқ ўлка экан. Ҳозир шамол бўляпти. Умуман олганда, Ақаба шаҳри менга жуда ёқди.

Маълумот учун, "Қалдирғочлар"нинг 3-тур учрашуви эртага Тошкент вақти билан 19:00 да старт олади. Рақиб — “Сри Гокулам Керала” (Ҳиндистон).

Малика Кушбакова суҳбатлашди

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика