UZ

Сўнгги янгиликлар

21:41Флорентино Перес Клоппни "Реал"ни бошқаришга кўндирмоқчи  4 21:00Мастантуоно “Реал”дан кетиши мумкин?!   1 20:24"Хайденхайм" — "Бавария". Таркиблар маълум  0 20:19"Астон Вилла" — "Манчестер Юнайтед". Таркиблар маълум  5 20:08БАА Про лигаси. "Ал Батаэҳ" 5 та гол урилган ўйинда ўйинда мағлубиятга учради, Ғаниевдан ассист  4 19:55Ла Лига. "Атлетико" меҳмонда "Жирона"ни йирик ҳисобда мағлуб этди  1 19:29"Вильярреал" — "Барселона". Таркиблар маълум  60 19:01ОФК Миллатлар лигаси ташкил этилмоқда  15 18:32Мауро Икардига Ла Лиганинг икки клуби даъвогарлик қилмоқда  2 17:58"Реал" "Бавария" юлдузини ўз сафига қўшиб олмоқчи. Мадридликларнинг бу борада икки рақиби бор  1 16:28"Реал Сосьедад" ўзига расман янги мураббий топди  5 15:58"Реал" Винисиус атрофидаги муҳитдан хавотирда  4 15:22"Астон Вилла" Мартинеснинг ҳолати фонида тер Штегенга қизиқиш билдирмоқда. Аргентиналик дарвозабоннинг белида муаммо бор  1 14:28Семеньо фаолиятини давом эттириш учун устувор вариантни танлади  1 14:02Довбик фаолиятини АПЛда давом эттириши мумкин  2

“Бунёдкор” тарбияланувчилари 292та жамоа қатнашаётган турнирни йирик ғалаба билан бошлади Янгиликлар

“Бунёдкор” тарбияланувчилари 292та жамоа қатнашаётган турнирни йирик ғалаба билан бошлади

Теглар :  Бунёдкор
Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактаби тарбияланувчилари Хитойдаги турнирга жўнаб кетишганди.

Хитойнинг Шеньян шаҳрида дунёнинг деярли барча қитъаларидан ташриф буюрган жами 292та жамоа иштирок этадиган турнирда “Бунёдкор” футбол мактабининг 2002 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари иштирок этишмоқда.

Вакилларимиз “Gothia Cup 2017” мусобақасидаги илк учрашувини Покистоннинг “Меҳран” футбол мактаби тарбияланувчиларига қарши ўтказишиб, йирик 10:0 ҳисобида зафар қучишди. Жамоамиз голларига – Жасур Жалолиддинов (5та), Отабек Жўрақўзиев (2та), Диёрбек Рахимқулов, Фарруҳбек Мухторов ва Икром Эркинов муаллифлик қилишди.

Мураббийларимиз покистонликларга қарши баҳсда қуйидаги футболчиларни майдонга туширишди: Қодиров (Харин), Абдурашидхўжаев , Убайдуллаев (Аъзамов), Абдулбеков (Аширалиев), Содиқов (Бондаренко), Рахимқулов, Сатторов, Бўриев (С; Шарипов), Эркинов (Мухторов), Жўрақўзиев (Мирзасалимов), Жалолиддинов

“Бунёдкор-2002” турнирнинг иккинчи турида Япониянинг “Пуебла” футбол мактаби тарбияланувчилари билан куч синашишади. Бу учрашув 15 август куни бўлиб ўтади.

“Gothia Cup 2017” турнири ҳақида батафсил маълумотни мусобақанинг расмий ВЕБ-САҲИФАСИ орқали олишингиз мумкин.


Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика