"Бунёдкор": Сергей Лушан ўзини яхши ҳис қиляпти
09 дек 2016 11:41
Янгиликлар
"Бунёдкор": Сергей Лушан ўзини яхши ҳис қиляпти
Маълумки, айни пайтда “Бунёдкор” ФК мураббийлар штаби ва футболчилари мавсумлар оралиғидаги таътилда бўлиб туришибди.
Бундан бир неча кун аввал “қалдирғочлар” устози Сергей Лушан ўзини салбий ҳис қила бошлади ва шифокорлар ёрдамига муҳтожлик сезди. Жарроҳлик ижобий ўтди. Қайта тикланиш жараёни тез суръатда давом этмоқда.
“Бунёдкор” устози биз билан суҳбатда, кейинги ҳафтада шифохонадан соғайиб чиқишини ва жамоа билан янги мавсумга тайёргарлик кўришни бошлашини тасдиқлади. Сергей Ивановичга соғлик-саломатлик тилаган ҳолда унга ўзбек футболи ривожи йўлида улкан муваффақиятлар тилаймиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
"Бухоро" Табатадзенинг голи эвазига "Арал"ни ютиб, Суперлигада қолди!
The Best 2025. ФИФАнинг 2025 йилнинг энг яхши футболчиси соврини учун номзодлар рўйхати эълон қилинди
"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди
Фикрлар