UZ

Сўнгги янгиликлар

21:15BALLON D'OR-2025  0 20:57"Реал"нинг асосий юлдузларидан бири январда жамоани тарк этиши мумкин  1 19:53УEФА Исроилни барча Европа мусобақаларидан четлаштириш ниятида  15 19:22Бензема Европага қайтиши мумкин: Моуринью Каримни "Бенфика"га чақирди  4 18:54Рубен Диаш: "Арсенал" билан ўйин биз учун ноодатий кечди"  0 18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  4 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  4 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  35 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  3 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  10 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  18 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  5 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди Янгиликлар

"Бунёдкор" қизиқаётганини мен ҳам эшитдим. Ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлмади. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор — Абдувоҳид Неъматов миш-мишларга ойдинлик киритди

Сўнгги вақтларда "Насаф" футболчиларининг "Бунёдкор"га ўтиши ҳақида турли хабарлар бонг уряпти.

Абдувоҳид Неъматов ва Абубакр Ризо Турдалиевнинг хизматига пойтахт клуби қизиқмоқда остида сайтимизда ҳам хабар чоп этган эдик. Аслида вазият қандай? Абдувоҳид Неъматов Championat.asia журналисти Абдулазиз Искандаров билан суҳбатда шу ва бошқа саволларга жавоб берди. 

"Бунёдкор" "Насаф"нинг икки футболчисига қизиқяпти


— Худо хоҳласа февраль ойида "Ал Шабаб"га қарши муҳим учрашув кутиб турибди. Мураббийларимизнинг керакли кўрсатмалари асосида тайёргарлик кўрмоқдамиз. Албатта, "Бунёдкор" қизиқаётганини узоқдан эшитдим. Лекин шахсан ўзимга ҳеч қандай таклиф бўлгани йўқ. "Насаф" билан эса 2 йиллик шартномам бор. Ҳозирги вақтда фақат ОЧЛ ҳақида ўйламоқдаман. Бошқача бўлиши мумкинмас.



Нима учундир ҳамон "Насаф" футболчиларини ёш дейиш тинаётгани йўқ. Ҳозирги футболчилар асосий таркибда дебют қилганига 3-4 йил бўлмоқда. Улар терма жамоалар, ОЧЛ ва кўплаб халқро ўйинларда тобланишди. Абдувоҳид Неъматов бу борада қуйидагича жавоб берди. 

— Тўғри анчагина улғайдик. Қайсидир маънода ўсишга эришдик, дея оламан. Тажриба тўпламоқдамиз. ОЧЛ, терма жамоа ўйинлари бизга ишонч бериши керак. Ану шу тажриба остида йилдан-йилга яхшиланишимиз лозим.

"Насаф"га чемпионлик йўлида уйда йўқотилган қимматли очколар панд берди. Одатда жамоалар сафарга қараганда ўз майдонида ишончли ҳаракат қилишига гувоҳ бўламиз. "Аждарлар"да бунинг акси кузатилди. Хўш, улар орасида қайси бири энг аламлиси сифатида ёдда қолди...

— Қаршида рақибларимиз билан аксарият ҳолларда муроса кўчасини танлашга мажбур бўлдик.  Ажратиш ноўрин, деб биламан. Очко йўқотдикми, демак ҳаммаси аламли.

Муаллиф : Iskandarov Abdulaziz
Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика