“Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашувига Баҳром Назаров ва Нилуфар Усмонова ташриф буюради

Narzulla Saydullayev
6 мар 2018
Суперлига 2-турининг марказий учрашуви сўзсиз “Бунёдкор” – “Пахтакор” қарама-қаршилиги бўлади.

Биринчи тур шуни кўрсатиб бердики, хоҳ у водий бўлсин, хоҳ у воҳа ёки Тошкент, мухлислар стадионларга қайтмоқда.

“Бунёдкор” футбол клуби 10 март оқшомидаги Тошкент дербисида мухлислар ташрифини янада ошириш мақсадида “Бунёдкор” – “Пахтакор” учрашуви олдидан ва танаффус вақтида эстрадамиз юлдузлари иштирокида концерт дастури ташкил этмоқда.

Шу куни мухлислар “Бунёдкор” ва “Пахтакор” жамоалари ўртасидаги шиддатли футбол билан бир қаторда ўзбек шоу-бизнеси юлдузлари – Нилуфар Усмонова ва Баҳром Назаров ижросидаги қўшиқлардан ҳам баҳраманд бўладилар.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com