

Бунгача “Бунёдкор” фақатгина бир маротаба меҳмондаги бир ўйинда учта тўп киритган эди. Эсингизда бўлса, 2009 йилги мусобақанинг гуруҳ босқичи доирасида “қалдирғочлар” Эрондаги машҳур “Озоди” стадионида “Персеполис” клубини 3:1 ҳисобида мағлубиятга учратиб қайтишганди.
Демак, Саудия Арабистонида “Ал-Наср” дарвозасига урилган учта гол “Бунёдкор” ФК тарихида меҳмонда бир ўйинда урилган энг яхши кўрсаткични такрорлади.
“Бунёдкор”нинг Осиё Чемпионлар лигасидаги умумий кўрсаткичи қуйидагича: 69та ўйин, 26та ғалаба, 19та дуранг, 24та мағлубият. Тўплар фарқи - 85:84.


