UZ

Сўнгги янгиликлар

03:12Томас Мюллер ҳакамнинг қарори ҳақида: "Бунақаси Мадридда тез-тез бўлиб туради. Роналдунинг офсайддан урган икки голи бунга мисол"  0 02:57Матиас Де Лигт: "Шармандалик! Қанот ҳаками менга "кечир, хато қилдим деди", - деди"  17 02:39Марчиняк "Бавария"нинг 103-дақиқадаги голини офсайд сабаб бекор қилди. Ўйиндан ташқари ҳолат ростдан ҳам бормиди?  41 02:12ЕЧЛ финалида "Реал" ва "Боруссия Дортмунд" тўқнаш келади!  39 02:00ЕЧЛ. Камбэклар қироли "Реал" "Бавария"ни таслим қилиб, финалга йўл олди. Хоселу – қаҳрамон!  385 01:07Жанни Инфантино: "Ўзбекистондаги Жаҳон чемпионатида юқори сифатли ўйинлар бўлишини кутяпман"  0 00:26ЕКЛ. "Фиорентина" икки ўйин натижасига кўра "Брюгге"дан устун келди ва илк финалчига айланди!  1 23:58Мбаппега Саудия Арабистонига кетишни маслаҳат беришди  4 23:36"Манчестер Юнайтед" дунёнинг энг қиммат клуби деб топилди!  8 23:00ЕЧЛ финали сари йўл. "Реал Мадрид" – "Бавария". Асосий таркиблар аниқ!  44 22:21Кроос: "Бавария"га қарши ўйинни финалдан умуман фарқи йўқ. Математика билан шуғулланиш керак эмас"  3 21:54Рустам Лутфуллин бошчилигидаги ўзбекистонлик ҳакамлар ЖЧ-2026 саралаш учрашувига тайинлов олди  4 21:31Рўзиқул Бердиев икки марта жаримага тортилди – ЎФА Тартиб-интизом қўмитасининг қарорлари  17 21:08ПСЖ – "Боруссия Д" учрашуви бош ҳаками ўйин якунлангандан сўнг йиғлаб юборди  9 20:45Тухель "Реал"га қарши ўйин ҳақида: "Ҳамма нарса бўлиши мумкин. Бу "Бавария" учун охирги имконият"  6

"Бунёдкор": Минскдаги тўққизинчи кун Янгиликлар

"Бунёдкор": Минскдаги тўққизинчи кун

Теглар :  Минск Бунёдкор
Бугун "Бунёдкор" Минскдаги ўқув-йиғин машғулотларини тўққизинчи кунини ўтказмоқда.

Хабар берганимиздек, йиғиннинг сўнгги уч кунида учта назорат учрашуви ўтказилади. Бугун тушга қадар режалаштирилган уч ўйининг биринчиси бўлиб ўтди. Белорусь футболининг энг етакчи клуби – БАТЭ ўринбосарларига қарши баҳс «Бунёдкор»нинг устунлигида ўтди. Айниқса, беллашувнинг биринчи бўлимида футболчиларимиз мезбонлардан ҳар томонлама устунлик қилишди. Бироқ танаффусга қадар майдон эгалари дарвозаси фақатгина бир марта ишғол қилинди.

Иккинчи бўлим аввалида бош мураббий Вадим Абрамов майдонга бир йўла 10 нафар янги ўйинчини туширди. Мезбонлар устози биргина ўзгариш билан кифояланди. Бу ўзгаришлар жамоамизнинг ўйинига салбий таъсир қилди. Рақибнинг кетма-кет уюштирган ҳужумлари 61-дақиқага келиб ўз самарасини берди. Ҳимоямиздаги пала-партишликдан сўнг Дмитрий Бессмертний ҳисобни тенглаштирди. Аммо БАТЭ ёшларининг хурсандчилиги узоққа чўзилмади. Ўтказиб юборилган голдан руҳан «синмаган» футболчиларимиз икки дақиқани ичида вазиятни ўз томонларига оғдиришди. Майдон эгалари дарвозасига пенальти белгиланди, нуқтага яқинлашган Миржаҳон Мираҳмадов яна «Бунёдкор»ни ҳисобда олдинга олиб чиқди. Голдан руҳланган футболчиларимиз учрашувнинг қолган дақиқаларида ўйин назоратини ўз қўлига олди ва ўйин якунига Вячеслав Дергачев дарвозаси яна икки марта ишғол қилинди ва 1:4 ҳисобида ғалаба қозондик.

Бугунги учрашувда «Бунёдкор» сафида россиялик футболчи майдонга тушди. Дмитрий Островский Минск йиғинида кўрикда бўлади. Қолаверса, БАТЭ ўринбосарлари дарвозасига биринчи голни урган Муҳаммад Диаллонинг тақдирига ҳам Минск йиғинидан сўнг ойдинлик киритилади.

Эслатамиз ўтамиз, эртага жамоамиз Тошкент вақти билан 17:00да Белорусь чемпионати олий лигаси вакили «Дняпро-МЧЗ»га қарши назорат учрашувида майдонга тушади.



НАЗОРАТ УЧРАШУВИ
БАТЭ (ўринбосарлар) – «БУНЁДКОР» - 1:4 (0:1)
18 июль. Минск. «Минск» ФК майдони.
БАТЭ:
Вячеслав Дергачев (Роман Тихомиров, 68), Дмитрий Бессмертний (Данило Лаптин, 76), Никита Супранович (Вадим Мартинкевич, 81), Максим Мякиш (Егорь Осипов, 81), Павел Пашевич, Владислав Русенчик (Роман Лисовский, 69), Александр Немирко (Максим Гаевой, 71), Евгений Гулецкий (Алексей Шалашников, 62), Андрей Потапенко (Иван Калошкин, 71), Дмитрий Матяш, Антон Абрамович (Вадим Пигас, 46).
«Бунёдкор»: Муроджон Зуҳуров, Санжар Қодирқулов, Анвар Ғофуров, Абдулла Абдуллаев, Улуғбек Абдуллаев, Лутфулла Тўраев, Санжар Рихсибоев, Нурилло Тўхтасинов, Дилшод Аҳмадалиев, Хуршид Ғиёсов, Муҳаммад Диалло.
Захирадан тушганлар: Абдумавлон Абдужалилов, Элдор Адҳамов, Бобурбек Фарҳодов, Исломжон Қобилов, Улуғбек Абдуллаев, Дмитрий Островский, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Жавоҳир Қаҳрамонов, Жасурбек Жалолиддинов, Владислав Нуриев, Валерий Акопов, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов.
Голлар: Муҳаммад Диалло, 11 - 0:1. Дмитрий Бессмертний, 61 - 1:1. Миржаҳон Мираҳмадов, 63-пенальтидан - 1:2. Бобурбек Фарҳодов, 75 - 1:3. Миржаҳон Мираҳмадов, 81 - 1:4.

Рейтинг: +6   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика