UZ

Сўнгги янгиликлар

18:27Артета: "Биз "Сити" билан ўйинда доминантлик қилдик"  2 18:00"Олтин тўп" ва "The Best" мукофотлари ўртасида қандай тафовут мавжуд?  0 17:38"Реал" "Олтин тўп" маросимини бойкот қилди  12 17:12"Манчестер Юнайтед" футболчиси Instagram ва Facebook'даги барча суратларни ўчириб ташлади. Мухлислар уни бунга мажбур қилди  2 16:45Футзал. Ўзбекистон - Шарқий Тимор 7:1  5 16:14"Барселона" Ҳоландга кўз тикди  7 15:47ПСЖ "Олтин тўп"ни топшириш маросимида қатнашмайди. Нима учун?  11 15:25Хет-трик қайд этган легионер, рақибни тор-мор келтирган мураббий, финт билан гол урган футболчи — Суперлигада 22-турнинг энг яхшилари  3 15:03Цигер, Исмоилов, Ғиёсов, Табатадзе, Бегич... Суперлига 22-тур рамзий терма жамоаси  0 14:42Клюйверт Гиннес рекордлар китобига кирди  5 14:16"Арқадағ" вакиллари давлат мукофотига эга бўлди  16 13:49"Андижон" сўнгги сонияларда мағлубиятдан қутулиб қолган "Сўғдиёна" билан баҳсдан ГАЛЕРЕЯ  0 13:23Эшитдик-да! Ўзбекистон МТЖ 9 октябрь куни Тошкентда ўртоқлик ўйини ўтказади  22 13:01U-17 Осиё Кубоги финалида қизил карточка олган Сарсенбаев ЖЧ гуруҳ босқичида Ўзбекистон терма жамоасига ёрдам беролмайди  7 12:40Суперлига. 23-тур учрашувларига ҳакамлар тайинланди  6

"Бунёдкор" машғулотларни давом эттирмоқда. Таркибга "Оқ-тепа" дарвозабони қўшилди Янгиликлар

"Бунёдкор" машғулотларни давом эттирмоқда. Таркибга "Оқ-тепа" дарвозабони қўшилди

"Бунёдкор" жамоаси ўз қароргоҳида иккинчи кунга машғулотларни ўтказди.

Клуб академиясининг ёпиқ залида ўтказилаётган машғулотларнинг иккинчи кунида жамоа аъзолари жисмоний тайёргарликка урғу беришди. Бугунги машғулотларда 30 нафарга яқин ўйинчи иштирок этди. Ўринбосарлар таркибидан ташқари, бир нечта ёш футболчилар ҳам кўрикка жалб этилган. Футболчилар бугун жисмоний тайёргарлик бўйича мураббий Ирина Дергач қўл остида шуғулланишди. Умумий жисмоний тайёргарлик машқларидан сўнг ўйинчилар икки таркибга ажратилди. Биринчи таркиб тренажёр зали да шуғулланган вақтда иккинчи таркиб иккига бўлинган ҳолда мини-футбол ўйнади. Тренажёр залдаги машғулотлар якунлангач таркиблар ўзаро жой алмашишди. Шу тариқа қувноқ кайфиятда ўтган иккинчи кун машғулотлари якунланди.

Машғулотларда қатнашган футболчилар - Сарвар Каримов, Равшан Ягудин, Акобир Қаюмов, Лутфулла Тўраев, Шаҳбоз Эркинов, Хуршид Ғиёсов, Нурилло Тўхтасинов, Абдулла Абдуллаев, Миржаҳон Мираҳмадов, Фаррух Икромов, Расул Йўлдошев, Иброҳим Ибрагимов, Суҳроб Иззатов, Суннатилла Абдуллажонов, Абдулазиз Абдусаломов, Валерий Акопов, Муҳаммадодил Қаҳрамонов, Бобурбек Фарҳодов, Хуршид Убайдуллаев, Музаффар Олимжонов, Санжар Қодирқулов, Жавоҳир Омонов, Саидмаҳмудхон Ғуломов.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика