

Хусусан, бош мураббий Вадим Абрамов ҳужум чизиғидаги муаммони бартараф этиш мақсадида ўтган мавсум “Металлург” шарафини ҳимоя қилган Баҳодир Пардаевни таклиф этган. Мухлисларга яхши маълумки, 33 ёшли футболчи илгари “қалдирғочлар” сафида ўйнаганди.
Шунингдек хуқуқий жиҳатдан “Машъал” жамоасига тегишли бўлган, марказий ярим ҳимоячи Сардор Абдураимов билан ҳужумчи Ҳумоюн Муртозаев ҳам “Бунёдкор” билан шартнома имзолади.
Ушбу футболчилар ўтган мавсумни Қаршининг “Насаф” жамоасида ўтказишганди. Жорий йил энди ушбу тандем “Бунёдкор”да ҳам ижара асосида фаолият юритадиган бўлди.




