"Бунёдкор" Качоррининг ўрнига Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси билан шартнома имзолайди

Khoja
27 июл 2025
"Бунёдкор" черногориялик ҳужумчи Матия Кривокапич билан шартнома имзолайди.

Инсайдер Абдулазиз Искандаровнинг хабар беришича, футболчи тунда Тошкент шаҳрига етиб келган.

22 ёшли футболчи Черногория U-21 терма жамоаси аъзоси ҳисобланади. Футболчи фаолияти давомида жами 83 та учрашувда майдонга тушган. Унинг ҳисобида 22 та гол ва 5 та голли узатма бор.

Трансфермаркт нашри футболчини 150 минг еврога баҳолаган.


KhojaМуаллиф
Манба: championat.asia