UZ

Сўнгги янгиликлар

08:13Пролига. Бугун 2-даврага старт берилади  0 07:40Суперлига. Бугун Тошкентда ажойиб ўйин бор  2 06:00Суперлига. Тошкентдаги чангли ўйинда дуранг қайд этилди. "Қўқон-1912" ўз майдонида, "Андижон" эса сафарда мағлубиятга учради  0 01:55Лига 1. Хвичанинг дубли ПСЖга "Осер" устидан ғалабани тақдим этди  1 01:14"Ливерпуль" янги битимни эълон қилди  3 00:47Баҳром Ҳайдаров: "Иккита мағлубиятдан сўнг фожиа ясаш нотўғри"  2 00:45Гвардиола мавсумда 16 та ўйинда мағлуб бўлди. "Ман Сити" устози фаолиятидаги антирекордни янгилади  8 23:38Рўзиқул Бердиев: "Қўқон-1912" анча курашувчан жамоа эканлигини билардик"  6 23:30Саудия Арабистони чемпионати. "Ал Файҳа" сўнгги дақиқаларда урилган голлар эвазига "Ал Ухдуд"ни мағлуб этди, Шукуров 90 дақиқа ўйнади  1 22:46Суперлига. "Шўртан" мавсумдаги илк ғалабасини бир киши кам бўлиб қолган "Андижон" устидан қўлга киритди  86 22:31Англия кубоги. "Манчестер Сити" финалда "Кристал Пэлас"га мағлуб бўлиб, жорий мавсумда соврин ютиш имкониятини қўлдан чиқарди  87 21:51Вадим Абрамов: "Жуда ёмон ўйин намойиш этдик. Мухлислардан узр сўрайман"  4 21:31Улуғбек Бакаев: "Мағлубиятли сериядан сўнг қайд этилган дурангни яхши натижа деб ҳисоблайман"  9 21:20"Ливерпуль" 35 млн евролик трансферни амалга оширмоқда  4 20:57Суперлига. "Қўқон-1912" ўз майдонида "Насаф"га мағлуб бўлди   29

"Бунёдкор" ФК Кореянинг "Suwan TPL" компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди Янгиликлар

"Бунёдкор" ФК Кореянинг "Suwan TPL" компанияси билан ҳамкорликни йўлга қўйди

Теглар :  БунёдкорSuwan TPL
19 сентябрь куни, "Бунёдкор" футбол клуби офисига Жанубий Кореянинг рейтинги энг баланд ширкатлари сирасига кирувчи "Suwan TPL" компанияси раҳбарлари ташриф буюрдилар.

Ташрифдан мақсад, "Бунёдкор" ФК ва "Suwan TPL" компанияси ўртасида ўзаро ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўлди. Учрашувда "Бунёдкор" футбол клуби раҳбарияти, "Suwan TPL" компанияси президенти Инди Жанг, унинг ёрдамчиси Тедди Ким ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирининг биринчи ўринбосари, Ўзбекистонда фармацевтика тармоғини ривожлантириш Агентлиги директори Сардор Кариев иштирок этдилар. 

Учрашув аввалида томонлар фармакология ва витаминизация масаласи бўйича «Бунёдкор» жамоасига етказиб берилаётган витаминларнинг сифатини янада ошириш, Жанубий Корея клубларида йўлга қўйилган даражага чиқаришни муҳокама қилишди. Шунга кўра, бундан кейин "Бунёдкор" футбол клуби Жанубий Корея жамоалари даражасидаги витаминизация билан таъминланишига келишиб олинди.


"Suwan TPL" компанияси - Ўзбекистонга Корея Республикасидан хорижий инвестициялар олиб кириш билан шуғулланади. Мамлакатимиз бизнес бозорига биринчи марта қадам қўядиган Жанубий Корея компанияларига консалтинг бўйича кўмак кўрсатади. Яъни "Suwan TPL" Ўзбекистон иқтисодиётида ҳозирги даврда энг долзарб бўлиб турган масала, юртбошимиз томонидан алоҳида устуворлик билан олиб борилаётган сиёсат – чет элдан мамлакатимизга инвестициялар олиб кириш соҳасида Ўзбекистон-Жанубий Корея алоқаларида бугунда биринчи рақамли компания бўлиб турибди. Эътиборли жиҳати, кечаги учрашув чоғида "Suwan TPL" компанияси билан яқин келажакда "Бунёдкор"га икки томонлама манфаатли бўлган, тижорат йўналишидаги корейс ҳамкорларни топиб бериш бўйича ўзаро келишувга эришилди.

Меҳмонларга "Бунёдкор" футбол клуби ҳақида тўлиқ маълумот берувчи видеопрезентация тақдим этилди. Учрашувдан сўнг меҳмонлар стадион музейига ташриф буюришди, "Бунёдкор" футбол клуби академиясида яратилган шарт-шароитлар билан танишишди, асосий жамоанинг машғулотини кузатишди.


"Умид қиламизки, ушбу учрашув "Бунёдкор" футбол клуби тарихида янги босқични очиб беради ва яқин келажакда Жанубий Корея компаниялари билан икки томонлама манфаатли шартномалар имзоланиб, клубимиз ўз фаолиятини кенгайтиради ҳамда замонавий даражага кўтарилиб боради", - деди меҳмонларнинг ташрифига миннатдорчилик билдирар экан "Бунёдкор" клуби бош директори Улуғбек Мирзаев.

Рейтинг: +15   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика