UZ

Сўнгги янгиликлар

10:44Педри Мессининг 15 йил аввал ўрнатган рекордини янгилади  0 10:16"Ливерпуль" собиқ устози Саудия клубини бошқаришга розилик берди  2 09:48Пеп Гвардиола Алекс Фергюсоннинг Премер-лигадаги рекордини янгилади  2 09:20"Реал Мадрид" саккиз нафар футболчисини сотишга тайёр - DC  3 08:53Нури Шаҳин кечаги ғалабадан сўнг ўз фикрларини билдириб ўтди  2 08:25Sofascore. Шомуродов ва Файзуллаев кечаги учрашувда неча баҳо олишди?  5 07:59Грузиялик тўпурар ярим ҳимоячи водий жамоаси билан шартнома имзолади  11 07:31Ўткир Юсуповнинг "Фулад"даги тақдири маълум бўлди  8 02:57Ла Лига. Мбаппе ва Родригонинг голи "Реал"га меҳмонда "Алавес" устидан ғалабани тақдим этди  20 02:37А Серия. "Ювентус" меҳмонда "Болонья" устидан минимал ғалабага эришди  3 02:18Бутун дунёни асабига ўйнаган вазир ёҳуд Мессининг Хиндистондаги "дўсти"  11 00:28Туркия Суперлигаси. Шомуродов тўпурарлик пойгасида етакчи бўлиб олди  8 00:06А Серия. "Интер" меҳмонда ғалабага эришди  1 23:58Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди  47 23:49Бундеслига. "Бавария" ва "Боруссия" рақибларини мағлуб эта олмади  1

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев: "2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди?" Янгиликлар

"Бунёдкор" бош директори Улуғбек Мирзаев: "2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди?"

“Тезкор Студия”нинг галдаги сонига Суперлига клубларининг расмийлари таклиф қилинди.

Шундай меҳмонлардан бири “Бунёдкор” жамоаси директори Улуғбек Мирзаев жонли эфирдаги мулоқот давомида ПФЛ ва Шоқурбоновнинг истеъфосига муносабатини билдирди.

“Даврон Шоқурбоновни яхши биламан, бир неча йил бирга ишлаганмиз. Ўйлайманки, бу ҳаёт ўзгаришлардан иборат. Ҳеч ким бир жойда ўн йил ёки юз йил ишлаши қийин. Қанча ишлашдан қатъий назар барибир бир кун кетишга тўғри келади. Шундай кетиш керакки, у одам ўзидан ном ва имиж қолдира олиши, бошқа ишга ўтган тақдирда ҳам у одам ҳақида ҳамма ижобий фикр билдира олиши керак. ПФЛда ким раҳбар бўлган бўлса ҳам ўзидан яхши таассурот ва ном қолдиришга эришган.

2008 йилда ташкил қилинган ПФЛни очишдан мақсад нима эди? Биз шундан сўнг миллий биринчиликларимизни ўтказиб келаётган бўлсакда, унгача ҳам Ўзбекистон футбол федерацияси ички чемпионат мусобақаларини ўтказиб келган. Энди ПФЛни ташкил қилишдан кўзланган мақсад жамоаларни бирлаштириш, улар ишлаб чиқараётган маҳсулотни яхлит кўринишга келтиришдир. Мана ҳозир маркетинг ҳақида гап борди. “Бунёдкор” жамоаси бир қатор компаниялар билан реклама хизмати эвазига ишламоқчи. Ўтган йили билсангиз “Drivers Village” брендини ўйинчиларнинг футболкаларига олиб чиқдик. Эътибор берсангиз ОЧЛ ёки ЕЧЛда стадионлардан бир хил реклама шитлари билан безатилган бўлади. Бунда лига маҳсулотни яхлит ҳолатдан компанияларга сотади. Мисол учун, хабаримиз бор “Lagardere Sports” ва ОФК ўртасидаги шартнома муддати тугайди. Ҳозирда улар янги ҳамкор топишган Аниқроғи, Хитой ва Швецария қўшма корхонаси билан келишувга эришган. Улар 8 йиллик умумий суммаси 4 миллиард долларни ташкил этадиган шартнома тузишмоқда.


ПФЛ Coca Сola билан ҳамкорлик қилади, уни суммасидан эса клублар ҳеч қандай фойда кўрмаяпти. Маҳсулотни улар ягоналигича сотяпти, биз эса ичимлик брендини мажбуран реклама қиляпмиз. На реклама шитларидан, на телевидениедан яхлит ҳолатда сотишдан ҳеч қандай даромад йўқ. Бир томондан бонуслар олиб ташланди, иккинчи томондан бадал пуллари оширилди.

Президентимизнинг ўтган йили 4 декабрда чиққан қарорини ўқисангиз, ўзбек футболини тижоратлаштириш деган жойи бор. Бунақада қандай қилиб эришамиз? Клублар ўз ўзини бошқариши керак, ўзини ўзи молиялаштириши керак бўлса. Биз Англия чемпионатларини гапиришни яхши кўрамиз. Уларда 60 ёки 70 фоиз маблағни лига беради. Трансляциялардан, маркетингдан тушган пулларни тақсимлаб беради, ўзига ҳам қанчадир суммани олиб қолади. Мана буни тижоратлаштириш деса бўлади. Бизда катта футболга пул тикадиган катта корхоналар йўқ. Оддий реклама шитлари ёки бошқа ҳомийлардан келадиган пул билан жамоани ойлик маоши, мукофот пуллари, сафар хизматлари ва бошқалар билан таъминлай олмаймиз.

ПФЛни энг катта камчилиги клубларга яхши ҳаёт таъминлаб бера олмаганида. Агарда бизга ҳам лига шунақа шароитларни яратиб берганида эди, ҳамма ўзини ёғида ўзи қовурилмасди. Агар ҳисоблаб чиқилса 1 миллиардни ўзи бадал пулларига кетмоқда. Энг катта ислоҳотни шу ердан бошлаш керак”,- дейди Улуғбек Мирзаев мутахассис.


Кечаги "Тезкор студия"ни қуйида томоша қилиш мумкин: 


Рейтинг: +13   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика