“Бунёдкор” БААда Отабек Шукуров ўйнаётган клубга қарши майдонга тушади

Narzulla Saydullayev
14 фев 2018
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси БАА йиғини доирасидаги учинчи назорат учрашувини маҳаллий жамоага қарши ўтказади.

“Бунёдкор”нинг спарринг рақиби – Отабек Шукуров тўп тепаётган “Ал-Шаржа” клуби бўлади.

“Бунёдкор” – “Ал-Шаржа” учрашуви 16 февраль куни Шаржа шаҳридаги “Холид бин Муҳаммад” стадионида Тошкент вақти билан соат 18:20да бошланади.

Эслатиб ўтамиз, Миржалол Қосимов бошчилигидаги “қалдирғочлар” бунгача Хитойнинг икки клуби – “Чуньцин Лифан” (0:0) ва “Шаньдун Лунэн” (4:0) жамоалари билан куч синашиб, бир дуранг ва бир ғалаба қайд этишганди.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com