«Бунёдкор» - «Ал Завра». Учрашувни япониялик ҳакам бошқариб боради

Narzulla Saydullayev
16 янв 2020
Осиё Чемпионлар Лигасининг 2-саралаш босқичидан ўрин олган «Бунёдкор» - «Ал Завра» учрашувини бошқариб борадиган ҳакамлар бригадаси маълум.

22 январь куни «Жар» стадионида бўлиб ўтадиган беллашувни япониялик ҳакамлар бригадаси бошқариб боради.

Осиё Чемпионлар Лигаси-2020
«БУНЁДКОР» - «АЛ ЗАВРА» (Ироқ)
22 январь. Тошкент. «Жар» стадиони. 14:00
Бош ҳакам:
Йудаи Ямамото (Япония).
Қанот ҳакамлари: Исао Нишиҳаси, Йосуке Такебе (Япония).
Захирадаги ҳакам: Йинхао Шеен (Хитой).
Ҳакамлар назоратчиси: Краиг Зеттер (Австралия).
Комиссар: Сапутра Асеп (Индонезия)




ОЧЛ-2020. «Локомотив» – «Истиқлол» учрашуви ҳакамлари маълум


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com