“Бунёдкор” - “Ал-Наср”: чипталар сотуви бошланди

Narzulla Saydullayev
26 фев 2016
Тошкентнинг “Бунёдкор” жамоаси 1 март куни ОЧЛ-2016 2-турида Ар-Риёднинг “Ал-Наср” клубини қабул қилади.

“Бунёдкор” стадиони маъмурияти “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашувига кириш ҳуқуқини берувчи чипталар сотувга чиқарилганлигини маълум қилади.

Чипталар икки хил тоифада сотилмоқда. 1-ТОИФА – 15.000 сўм, ВИП – 35.000 сўм. Стадион кассалари 09:00дан 18:00га қадар ишлайди.

Эслатиб ўтамиз, “Бунёдкор” – “Ал-Наср” учрашуви 1 март куни “Бунёдкор” стадионида соат 18:00да бошланади.


Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: fcbunyodkor.com