“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” ўйинолди матбуот анжумани
21 апр 2017 12:19
Янгиликлар
“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” ўйинолди матбуот анжумани
Хабарингиз бор, Осиё Чемпионлар лигасининг 5-турида “Бунёдкор” Жидданинг “Ал-Аҳли” клубини қабул қилади.
Учрашув 24 апрель, душанба куни “Бунёдкор” стадионида соат 19:00да бошланади.
Одатга кўра, учрашувдан бир кун аввал ҳар иккала жамоа вакиллари иштирокида ўйинолди матбуот анжумани ташкил этилади. Унга кўра, 23 апрель кунги тадбир соат 12:15да бошланади. Даставвал ОАВ вакиллари саволларига Саудия Арабистони клуби вакиллари жавоб қайтаришади. Шундан сўнг, 12:30дан бошлаб “Бунёдкор” ФК бош мураббийи ва жамоа етакчиларидан бири журналистлар билан мулоқот қиладилар.
“Бунёдкор”нинг ўйинолди расмий машғулоти соат 17:45да бошланса, “Ал-Аҳли” вакиллари 19:00дан эътиборан “Бунёдкор” стадионида машқга киришадилар.
“Бунёдкор” – “Ал-Аҳли” ўйинолди тадбирларида ОАВ вакилларини таклиф этамиз.
Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
Аргентина ЖЧ-2026дан четлатилиши мумкин
Ла Лига. Рафиньянинг дубли "Барселона"га "Осасуна" устидан ғалабани тақдим этди
Эрлинг Ҳоланд Криштиану Роналдуни қувиб ўтиб, АПЛ рекордини янгилади
Туркия Суперлигаси. Шомуродовнинг гол ва ассисти "Башакшехир"га меҳмонда "Самсунспор" устидан ғалабани тақдим этди
Фикрлар