"Бунёдкор" 5 йилдан сўнг Қаршида "Насаф"ни таслим қилди. Крестинин учун кейинги бекат қайси?

Iskandarov Abdulaziz
24 сен 2023
Суперлиганинг 19-тури кутилмаган натижаларга бой тарзда ўтмоқда.

Хусусан, Қаршида кечган "Насаф" - "Бунёдкор" учрашувидан олдин устунлик майдон эгалари томонида эди. "Қалдирғочлар" 2018 йилдан буён меҳмонда "аждарлар"ни мағлуб эта олмаётганди. Сўнгги ғалаба Миржалол Қосимовга тегишли бўлиб турганди, дея оламиз. 

2019. "Насаф" - "Бунёдкор" 3:1

2020.  "Насаф" - "Бунёдкор"  2:2

2021.  "Насаф" - "Бунёдкор" 5:0

2022.  "Насаф" - "Бунёдкор" 1:1

2023. "Насаф" - "Бунёдкор" 0:1

Шунингдек, пойтахт клуби 2 йилдан сўнг яна "Насаф"ни таслим қилди. Жамоа "Насаф" билан ўйинлардаги сўнгги ғалабасини 2021 йил ўз майдонида Шуҳрат Мақсудов мураббийлигида нишонлаган (2:0)

Маълумот учун, "Бунёдкор" Суперлигада кейинги турда 29 сентябрь куни ўз майдонида "Сурхон"ни қабул қилади. 


Iskandarov AbdulazizМуаллиф
Манба: championat.asia