UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   0 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  0 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  0 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  3 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  2 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  5 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  4 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  3 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  11 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби! Янгиликлар

“Бунёдкор-2006” Россиядаги халқаро турнир ғолиби!

Теглар :  Бунёдкор
Тошкентнинг “Бунёдкор” футбол мактабининг 2006 йилда таваллуд топган тарбияланувчилари Россиядаги халқаро турнир ғолиби бўлдилар.

Аввал хабар бериб ўтганимиздек, Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” жамоаси Ставрополь ўлкасида Россия қаҳрамони Владислав Духин хотирасига бағишланган халқаро мусобақанинг финалига йўлланма олишган эди.

Ҳал қилувчи баҳсда вакилларимиз “Краснодар” тарбияланувчилари билан куч синашишди. Қизиқарли кечган баҳсда “Бунёдкор-2006” вакиллари рақибларини 2:1 ҳисобида мағлубиятга учратишиб, бош соврин эгасига айланишди. Жамоамизга ғалаба келтирган голларга Абдураҳим Исмоилов ҳамда Ислом Анваров киритишди.

Мусобақа якунига кўра, бутун турнир давомида ўз дарвозасидан биронта ҳам гол ўтказиб юбормаган посбонимиз Муслим Абдуманнопов энг яхши дарвозабон совринини қўлга киритди. Шунингдек, мусобақанинг энг яхши футболчиси номинациясида Шамсиддин Турсунмуҳаммадов ғолиб деб топилди.

Ушбу муваффақият билан Акмал Рисқуллаев мураббийлигидаги “Бунёдкор-2006” аъзоларини табриклаймиз.



Рейтинг: +11   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика