Бунунинг товон пули – 50 миллион евро. ЖЧ юлдузига "Бавария" қизиқмоқда

Sherzod Nurmatov
17 дек 2022
"Бавария" ҳамон "Севилья" посбони Яссин Бунуга қизиқиш билдирмоқда.

"Севилья" 31 ёшли марокашлик дарвозабонни январь ойида камида 50 миллион еврога сотишга тайёр.

Айнан мана шу миқдор Бунунинг испан клуби билан келишувида товон пули сифатида кўрсатилган, деб хабар берди "Marca".

Бир неча ой олдин дарвозабон "Севилья" билан битимини 2025 йилгача узайтирганди.

"Бавария" Бунуга оёғи сингани туфайли мавсумнинг қолган қисмида майдонга туша олмайдиган Мануэль Нойерга ўринбосар сифатида қарамоқда.

Эслатиб ўтамиз, Буну ва Марокаш бугун 3-ўрин учун баҳсда Хорватия билан тўқнаш келади. 


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: Marca