Бундеслигада сўнгги 17 йилликдаги энг сермаҳсул тур

Mirjalol Normatov
19 май 2019
Кеча Бундеслигада ўтказилган 34-тур ўйинларида 41 гол киритилди.

Opta хабарига кўра, бу тур Германияда сўнгги 17 йилликдаги энг сермаҳсул тур сифатида жой олди.

Сўнгги бора 2001/02 йилги мавсумнинг сўнгги турида жамоалар 44 бора рақиблари дарвозасини ишғол қилишганди.

Кеча "Вольфсбург" 8, "Бавария", "Байер" ва "Фрайбург" каби жамоалар 5тадан гол киритишди.


Mirjalol NormatovМуаллиф
Манба: Opta