UZ

Сўнгги янгиликлар

03:21А Серия. "Рома" Фабрегас жамоасини таслим қилди  0 03:11АПЛ. МЮ уч марта ҳисобда олдинга чиқиб олди, аммо барибир ғалаба қозона олмади  2 01:50Собиқ ҳакам Фернандес Винисиуснинг "Алавес" жарима майдончасида йиқилиши ҳақида: "Яққол пенальти"  2 00:43Рустам Ашурматов дисквалификация сабаб кейинги турни ўтказиб юборади  0 00:25"Манчестер Юнайтед" - "Борнмут". Асосий таркиблар эълон қилинди  13 23:34Гехи – "Ман Сити"нинг ҳимоядаги асосий трансфер мақсади  1 22:40"Реал"да Алонсонинг хато қилишга ҳаққи йўқ. Клуб мураббийни натижалар имкон бергунича олиб қолмоқчи, бироқ лойиҳа борасида шубҳалар мавжуд  2 22:07Отабек Шукуров: "Бош мураббий Европадан 2-3 нафар ошпаз олиб келди, ош ёки шунга ўхшаш таомлар камайтирилган"  7 21:27Перес "Алавес" билан ўйиндаги VAR ҳаками ҳақида: "У Кубок финали арафасида "Реал"га қарши чора кўриш билан таҳдид қилганди. Мана энди ..."  13 20:4641 ёшли Тиаго Силва Европага қайтишга тайёр  2 20:22Эрон чемпионати. "Хайбар" ва "Истиқлол" муроса кўчасини танлади, Ашурматов тўлиқ ўйнади  1 19:46Жоау Канселу самолётда уни телефонга олаётган йўловчига ташланди  2 19:20"Сандерленд" ўз стадиони таблосига "Ньюкасл" гербини жойлаштиришдан бош тортди – дерби тарихига назар  2 19:08"Арқадағ" мавсумдаги барча ўйинда ғалаба қозониб, учинчи бор Туркманистон чемпиони бўлди  28 18:46"Аякс" "Арсенал" собиқ ҳимоячиси билан шартнома имзоламоқда — Here We Go!  0

Бундеслига. Превью: "Хоффенхайм"нинг ёқимли сериясини Дортмунд буза оладими? Янгиликлар

Бундеслига. Превью: "Хоффенхайм"нинг ёқимли сериясини Дортмунд буза оладими?

Германия Бундеслигасида ҳали ҳам мағлубият аламини татиб кўрмаган "Хоффенхайм" бугун "Боруссия Дортмунд" қаршилигига дуч келади.


Бундеслигада ушбу мавсумда ажойиб ўйинлари ва енгилмаслиги билан ажралиб турган "Хоффенхайм" жамоасининг ўйинлари кўпчиликка қизиқиш уйғотмоқда. Ёш ва истеъдодли мураббий дея қаралаётган Юлиан Нагельсманнинг фалфасалари ҳозирча жамоа фойдасига ишламоқда.
29 ёшли мутахассис қўл остида "Хоффенхайм" ҳаттоки "Бавария"га қарши ўйинда ҳам муносиб ўйнади ва асосий вазифа мағлубиятга учрамасликни қойилмақом қилиб уддалади.

Айни пайтда турнир жадвалининг 4-поғонасидан ўрин олиб турган "Хоффенхайм" дортмундликлардан иккита ўрин тепада.

Демак бугун Томас Тухель "Райн-Неккар-Арена"да кечадиган ўйинда жамоасини ғалаба қозониш учун алоҳида режа тайёрлаши керак бўлади. Карло Анчелотти "Бавария" билан уддалай олмаган ишни Тухель амалга ошириб, жамоаси манзилига бўлаётган танқидларга муносиб жавоб беришга уриниб кўриши аниқ.

"Боруссия" учун бу баҳс нафақат одатий уч очкога бўладиган кураш, балки турнир жадвалида ёнма-ён кетаётган "қўшни" устидан қозониладиган ғалаба ва қиймати 6 очкога тенг бўлган муҳим ўйин.

Жорий мавсумда "Боруссия" жамоаси бундеслигада мунтазам яхши ўйин кўрсата олмаяпти. Бунга жамоа футболчиларининг кетма-кет олаётган жароҳатлари ва бошқа баъзи сабабларни келтириш мумкин. Лекин ҳар қандай вазиятда ҳам дортмундликлар учун ҳозир улар эгаллаб турган 6-ўрин ярашмайди. "Хоффенхайм" эса чемпиондаги энг кўп муросага келувчи жамоалар ичида пешқадам саналади. Улар ўтказилган 14та ўйиндан 8тасида дуранг қайд этишгани фикримизга мисол бўла олади.
Юлиан Нагельсман "Хоффенхайм" клуби тарихида янги саҳифа очмоқчи, яъни улар ушбу мавсумда еврокубоклар учун бериладиган йўлланмалардан бирини эгаллашмоқчи. Ҳозирча уларнинг иши кўнгилдагидек, дейиш мумкин.


Бугунги ўйин кўпчиликнинг диққат марказида турибди. Чиройли ва ҳужумкор ўйин кўрсатишни хуш кўрувчи жамоаларнинг ўзаро учрашувлари мухлисларни зериктириб қўймаслиги аниқ.
Турнир жадвалидаги ҳолат ва учрашув деярли 6 очкога тенг қийматга эгалиги ўйин афишасини катталаштиришга хизмат қилади.

"Хофенхайм"нинг Бундеслигада мағлубиятсиз кетаётгани ва уларни балки энди "Боруссия" таслим эта оладими, деган саволга жавоб излаётган мухлислар учун бу ўйин ҳақиқий десерт.


Ўзаро ўйинлар ҳақида факт:
Ушбу жамоалар ҳозирга қадар 16 маротаба ўзаро куч синашишган. Бу ўйинларнинг 6тасида "Боруссия Дортмунд"нинг қўли баланд келган бўлса, яна шунча учрашувда "Хоффенхайм" зафар қучган. Қолган тўртта баҳсда ғолиб номи аниқланмаган.


Бундеслига, 15-тур. Турнир жадвали

"Хоффенхайм" - "Боруссия Дортмунд" (00:30)

"Райн-Неккар-Арена" стадиони.

Бош ҳакам: Бенжамин Бранд.

Рейтинг: +2   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика