Бундеслига гранди Фекир билан қизиқмоқда

Eldor Akmurzayev
10 фев 2021
“Бетис” хавбеки Набил Фекир фаолиятини “Бавария”да давом эттириши мумкин.

“Яшил-оқлар”да молиявий муаммолар юзага келгани туфайли клуб ёзги трансфер ойнасида етакчи футболчиларини сотиб юбормоқчи. “Бавария” эса ушбу вазиятдан фойдаланиб қолиш ниятида.

Фекир жорий мавсум барча мусобақаларда 25 учрашувда қатнашиб, 1+5 натижа кўрсатди. Французнинг “Бетис” билан амалдаги шартномаси 2023 йил ёзигача тузилган.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: todofichajes.com