Бундеслига. Февраль ойининг энг чиройли голи аниқланди (ВИДЕО)

Aslanov Jasurbek
9 мар 2018
Дортмунднинг "Боруссия" ҳужумчиси Марко Ройснинг "Боруссия" (Менхенгладбах) дарвозасига урган голи Бундеслигада февраль ойининг энг чиройлиси деб топилди.

Ройс Менхенгладбах клубига қарши баҳснинг 32-дақиқасида ғалаба тўпини урган эди.

Олдинроқ, "арилар" раҳбарияти Ройсга шартномани узайтиришни таклиф қилиши маълум бўлган эди.

Жорий мавсум 28 ёшли ҳужумчи Германия чемпионатида 4та учрашув ўтказиб, 3та гол урди.

TAS-IX эмас


Aslanov JasurbekМуаллиф
Манба: Bundesliga.de