Бундеслига 2024/25 йилги мавсуми рамзий жамоаси эълон қилинди

Sherzod Nurmatov
20 май 2025
WhoScored статистик портали футболчиларнинг ўртача рейтинглари асосида Бундеслига 2024/25 йилги мавсумининг рамзий терма жамоасини тузиб чиқди.

Жамоа таркибига Мюнхеннинг "Бавария" клубидан беш нафар чемпион киритилган. "Лейпциг" футболчилари еврокубокларга йўл ола билмаган бўлса-да, ўзларини яхши томондан кўрсатди. Жамоада улардан 3 нафар ўйинчи бор. Вице-чемпион "Байер"дан фақат Флориан Вирц ажралиб турди. Қолган иккита жойни "Унион" Берлин ва "Боруссия" Мёнхенгладбах футболчилари эгаллади.

Эътиборлиси, бу рўйхатга "Бавария" ва "Байер"дан ташқари еврокубокларга чиққан клублар ўйинчилари кира олмади.

Бундеслига-2024/25 рамзий терма жамоаси:

Дарвозабон: Гулачи ("Лейпциг").

Ҳимоячилар: Лейте ("Унион"), Орбан ("Лейпциг"), Упамекано ("Бавария").

Ярим ҳимоячилар: Симонс ("Лейпциг"), Мусиала ("Бавария"), Киммих ("Бавария"), Вирц ("Байер"), Олисе ("Бавария").

Ҳужумчилар: Кляйндинст ("Боруссия" Мёнхенгладбах), Кейн ("Бавария").


Sherzod NurmatovМуаллиф
Манба: WhoScored