

"Арсенал" клуби вингери Букайо Сака клубнинг сентябрь ойидаги энг яхши ўйинчиси деб топилди. Мухлислар томонидан ўтказилган сўровномада вингер 36% овоз билан ғолиб бўлди. Ушбу сўровномада Сакадан ташқари Мартин Эдегор, Леандро Троссард ва Вильям Салиба ҳам қатнашди.
Маълумот учун, Сака сентябрь ойида 5 та ўйинда майдонга тушди ва 3 та гол ва 3 та ассист қайд этди.



