Бугун Тошкентда Осиё чемпионлар лигаси старт олади: бизни иккита ўйин кутмоқда

Aziz Tukhtamuradov
25 июн 2021
Бугун пойтахтимиз Тошкент шаҳрида Осиё чемпионлар лигаси "H гуруҳи" учрашувлари бошланади.

Марказлашган ҳолда Тошкент шаҳрида ўтказилаётган мусобақа доирасида бугун иккита ўйин ўтказилади. 

Дастлабки баҳсда Сингапурнинг "Тампинс Роверс" ва Япониянинг "Гамба Осака" жамоалари "Локомотив" стадионида тўқнаш келишади. Ўйин соат 19:00да бошланади. 


Куннинг иккинчи ўйинида эса Жанубий Кореянинг "Чонбук Моторс" жамоаси Таиланднинг "Чианграй Юнайтед" клубини синовдан ўтказади. "Бунёдкор" стадиони мезбонлик қиладиган баҳс соат 21:00да старт олади. 


Эслатма: Карантин қоидалари сабаб, ўйинларга мухлислар киритилмайди. 


Aziz TukhtamuradovМуаллиф
Манба: championat.asia