⚡️ Бугун Шомуродов “Специя”да дебют қилиши кутилмоқда. “Бургутчалар”нинг 8 футболчиси “Наполи” билан ўйнамайди

Eldor Akmurzayev
5 фев 2023
Бугун, 5 феврал куни А Серияда 21-тур баҳслари давом этади.

“Специя” ўз майдонида пешқадам “Наполи”ни қабул қилади. Учрашув Тошкент вақти билан 16:30 да старт олади. Авввалроқ, Элдор Шомуродов неаполликларга қарши баҳс учун ўйин қайдномасидан жой олгани ҳақида хабар бергандик ва бугун янги жамоасида дебют қилиши кутилмоқда.

Жароҳат ва дисквалификация туфайли “бургатчалар” сафида бир қатор ўйинчилар “Альберто Пикко”даги учрашувда қатнашмайди:

Жоау Моутинью, Симоне Бастони, Эммануэль Гьяси, Шимон Журковски, Йерун Зут, Виктор Коваленко, М'Бала Нзола, Олбин Экдаль.

Лука Готти шогирдлари турнир жадвалида 18 очко билан 17-ўринда бормоқда. Жамоа қаторасига 3 баҳсдан бери мағлубиятга учрамоқда.


Eldor AkmurzayevМуаллиф
Манба: Championat.asia