

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари Маъмур Саидқосимов иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси оқ рангли формаларда, “Нефтчи” футболчилари эса қизил - кўк либосларда майдонга тушадиган бўлишди.




