

Йиғилишда ҳар икки жамоа вакиллари ва учрашув комиссари М.Саидқосимов иштирок этишди ва ўйин олди жараёнлари ҳамда жамоалар бугун қандай рангдаги либосларда майдонга тушишлари борасида келишиб олишди.
Унга кўра, бугунги баҳсда мезбонлар “Қўқон-1912” жамоаси ҳаворанг формаларда, дарвозабон қизил-қора либосда майдонга тушади. Меҳмонлар “Локомотив” футболчилари эса қизил либосларда майдонга тушадиган бўлишди.




