Бугун Қатар чемпионатида Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоаси ўйнайди
07 дек 2017 11:56
Янгиликлар
Бугун Қатар чемпионатида Темурхўжа Абдухолиқовнинг жамоаси ўйнайди
"Пахтакор" бу жамоага қарши 30 январь куни баҳс олиб боради. Эртага "Ал Гарафа" ички чемпионатда биринчи давранинг сўнгги тур учрашувини ўтказади. "Ал Гарафа" сафарда "Қатар СК" меҳмони бўлади ва ўйин бизнинг вақт билан 20:10да бошланади.
Бугун эса Темурхўжа Абдухолиқов тўп тепаётган "Ал Сайлия" ўз майдонида ОЧЛда "Локомотив" билан бир гуруҳдан жой олган "Ал Дуҳайл"ни қабул қилади. Мазкур беллашув 18:00да бошланади.
ҚАТАР ЮЛДУЗЛАР ЛИГАСИ. МУСОБАҚА ЖАДВАЛИ
Қатар чемпионатида "Ал Дуҳайл" 28 очко тўплаб биринчи ўринда бормоқда. Абдухолиқовнинг "Ал Сайлия" клуби 18 очко билан тўртинчи ўринни эгаллаб турибди, "Ал Гарафа" ҳисобида эса 10 очко бор ва бу жамоа 7-поғонада келмоқда. Эртага Қатар Юлдузлар лигасининг биринчи давраси ўз якунига етади.

Ўхшаш янгиликлар
championat.asia
ОЧЛ-2. "Андижон" Қатарда "Ал Аҳли"га ютқазди ва мусобақа билан хайрлашди
Элит ОЧЛ. "Насаф" "Ал Иттиҳод"га кичик ҳисобда ютқазиб, плей-оффга чиқиш имкониятини йўқотди
Самвел Бабаян: “Сабр қилсак, “Андижон” фахрланадиган даражадаги жамоага айланади”
"Барселона" собиқ президенти: "Бизда Месси, Хави ва Иньеста борлиги учун ғалаба қозонганмиз. Ёки Европада ҳам Негрейра ғалаба қозониб берганми?"
Фикрлар