Бугун ПРО-лига "Б" гуруҳида мавсумнинг сўнгги тури бўлади

Narzulla Saydullayev
20 ноя 2018
Мамлакатимизнинг бир қатор шаҳар ва туманларида ПРО-Лиганинг "Б" гуруҳидан ўрин олган, сўнгги 36-тур баҳслари бўлиб ўтади.

"Ифтихор" меҳмони бўладиган "Нурафшон" ғалаба қозонса биринчи ўринга кўтарилади. Сабаби "Шердор" ва "Нурафшон" ўртасидаги ўйинларда устунлик "Нурафшон" томонида. 


Ушбу гуруҳда биринчи ўринни олган жамоа "А" гуруҳида учинчи бўлган "Истиқлол" билан ўйнайди. Бу гуруҳда иккинчи бўлган жамоа эса "А" гуруҳида иккинчи бўлган "Машъал" билан куч синашади.



ПРО-Лига, "Б" гуруҳи. 36-тур
20 ноябрь (сешанба)

14:30 - «Ифтихор» - Нурафшон»
14:30 - «Лабса» - «Зомин»
14:30 - «Локомотив БФК» - «Ғиждувон»
14:30 - «Хотира-79» - «Ёзёвон»
«Шердор» дам олади.



Narzulla SaydullayevМуаллиф
Манба: championat.asia