UZ

Сўнгги янгиликлар

10:14МЮ Семеньо учун қанча тўлашга тайёрлиги маълум   1 09:45Хави АПЛнинг ТОП жамоасини бошқариши мумкин  1 09:18"Манчестер Сити" қишда икки нафар футболчиси билан хайрлашмоқчи  1 08:50Фабио Каннаваро Италия футболидаги ҳозирги муаммо ҳақида фикр билдирди  4 08:21Шомуродов Сане, Асенсио ва бошқа футболчилар билан бир қатордан жой олди  3 07:52"Нефтчи" билан чемпионликни қўлга киритган футболчи "Навбаҳор"га ўтди  6 07:38Ўзбекистон вакиллари ФИФАнинг "The Best" мукофоти учун кимларга овоз берганди?  5 03:40Испания кубоги. "Барселона" учинчи дивизион жамоасини мағлубиятга учратди  4 03:05Англия лига кубоги. ​Гарначонинг дубли "Челси"га "Кардифф" устидан ғалаба тақдим этди.  1 00:55"Манчестер Юнайтед" ва "Челси" "Ланс" ярим ҳимоячиси учун курашади  0 00:31Каннаваро, Шомуродов ва Файзиев The Best соврини учун кимга овоз беришди?  7 00:18"Барселона"нинг Испания Кубогидаги учрашуви ярим соатга кечиктирилди  0 23:57"У баскетболчими?" – Рафиньянинг рафиқаси ФИФАни танқид қилди  11 23:35Расман: "Динамо" франциялик ҳимоячи билан шартнома имзолади. Унинг охирги клуби – "Аяччо"  12 23:12Дембеле, Ямал, Беллингем, Пальмер – ФИФА 2025 йилги рамзий терма жамоани эълон қилди  7

Бугун "Пахтакор" "камбэк" қила оладими? Янгиликлар

Бугун "Пахтакор" "камбэк" қила оладими?

Теглар :  ПахтакорНасаф
Бугун Ғузор шаҳрида "Насаф" ва "Пахтакор" ўртасида Ўзбекистон Кубогининг 1/8 финал жавоб учрашуви бўлиб ўтади. Ўйин 18:30да бошланади.

Яхши биласиз, "Пахтакор" биринчи ўйинда 0:3 ҳисобида ютқазиб қўйган.

Агар омад келиб жамоа 4:0 ҳисобида зафар қучса чорак финалга йўл олиши турган гап. Нима деб ўйлайсиз, "Пахтакор" бугун сенсация кўрсатган ҳолда "камбэк" қила оладими ёки  бўлмаса ўтган йилгига ўхшаб Кубокни 1/8 финалдаёқ тўхтатадими? Сайтимиз ходимлари бу борада ўз фикрларини билдириб ўтишди.

Хайрулла Холиқов:

- Бу ўйин "Пахтакор" учун икки хил аҳамиятга эга. Биринчиси, жамоа ўзини ортиқча уринтирмай Кубок учун курашни тўхтатади ва бор эътиборини олий лигага қаратади. Иккинчиси, "Пахтакор" келаси йил Осиё чемпионлар лигасида қатнашиш учун ҳам Кубок учун охиригача кураш олиб боради ва бугунги ўйинда жон-жаҳди билан ҳаракат қилади. Демак, ҳамма гап 0:3 ҳисобидаги мағлубиятдан сўнг "Пахтакор"нинг Кубокка бўлган муносабатида. Айтайлик, "Пахтакор" ҳали таслим бўлмади ва охиригача курашмоқчи. Бунда нима бўлади? Агар шундай бўлса, "Пахтакор" илк дақиқалардан ҳужумга ташланади ва биринчи таймни ҳеч бўлмаса 2:0 ҳисобида ўз фойдасига ҳал этишга ҳаракат қилади.

Шаҳбоз Беғамов:
- "Пахтакор"нинг ҳозирги ҳолатидан келиб чиқиб айтадиган бўлсам, бу имконсиз. Чунки "Пахтакор"нинг ҳозирги дарвозабони ва ҳимояси ҳар ўйинда бир қатор хатоларга йўл қўймоқда. "Пахтакор" охирги марта қачон қуруқ ўйин ўтказганини ҳам эслаш бирмунча қийин. "Пахтакор" "камбэк"ни амалга ошириши учун Бердиев бугун асосий таркибдаги барчага дам бериши керак. "Насаф"нинг энг кучли тарафи бу ҳимоя ва дарвозабон. Яхшиси, "Пахтакор" иккинчи даврада "камбэк"ни амалга оширишга тайёрлансин. Мен яп-янги "Пахтакор"ни "камбэк" қилишига ишонаман.



Нарзулла Сайдуллаев:
- "Пахтакор" сафарда 0:3 ҳисобида ютқазганида балки "камбэк"ка ишониш мумкин бўларди. Лекин "шерлар" ўз уйида жавобсиз учта гол ўтказиб юборишди. Рўзиқул Бердиев бошчилигидаги "Насаф" бундай устунликни осонликча бериб қўймаса керак. "Аждарлар" битта гол уришса масала батамом ҳал бўлади. Бундан ташқари, "Пахтакор" бу мавсум олий лигада ҳали бирон марта йирик ғалабага эришгани йўқ.

Толибжон Қосимов:
- Биринчи ўйинда сафарда қўлга киритилган йирик ғалаба Рўзиқул Бердиев шогирдларининг имкониятини максимал даражада яхшилаб қўйди. Лекин, "Пахтакор" кубокдан осонгина чиқиб кетишига ишониш қийин. Чунки, Кубок соҳиби кейинги йил ОЧЛ гуруҳ босқичида ўйнайди. Демак, бугун Жасур Абдураимов шогирдлари ўз кучларини 110 %га ишга солишади. Бу эса "Насаф" футболчилари биринчи дақиқаларданоқ сергак бўлишларини талаб этади. Агар "Пахтакор" дастлабки 15-20 дақиқада "аждарлар" дарвозасига гол уришни уддаласа ва рақибни катта босим остида ушлай олса, бу қарама-қаршиликда интригани кузатишимиз мумкин.


Рейтинг: -16   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика