UZ

Сўнгги янгиликлар

06:15ЕЧЛ. "Реал Мадрид" ҳамда "Тоттенхэм" ўз майдонида ғалаба қозонди. "Ювентус" қўшиб берилган дақиқаларда мағлубиятдан қутулиб қолди, "Бенфика" эса "Қорабоғ"га ютқазди  8 00:50Ямал жароҳати туфайли "Нюкасл"га қарши ўйнамайди  0 00:10ЕЧЛ. "Реал Мадрид" илк турда "Марсел"ни қабул қилмоқда (онлайн ҳисоб)  95 00:00ЕЧЛ. "Арсенал" илк турда "Атлетик"ка қарши ишончли ҳисобда ғалаба қозонди  26 23:24Элит ОЧЛ. "Трактор" меҳмонда "Шабаб Ал Аҳли" билан дуранг ўйнади. Хамробеков 78-дақиқада майдонга тушди  0 22:33"Милан" ва "Интер" "Сан-Сиро"ни сотиб олиш бўйича шаҳар маъмурияти билан келишиб олишди  0 22:03"Бу мағлубиятдан фожеа ясаш керак эмас, Осиё гранди билан қўрқмай ўйнагани учун ҳам раҳмат" — "Ал Аҳли" - "Насаф" учрашуви мутахассис нигоҳида   17 21:11Ўзбекистон футзал бўйича Японияга мағлуб бўлган ўйиндан ФОТОГАЛЕРЕЯ  2 20:58 "Навбаҳор" футбол мактаби "Аякс" футбол академияси бошқарувига берилади   11 20:43Фарҳод Нишонов: "Про лигага ВАР албатта керак"  0 20:2237 ёшли Мата Австралия чемпионатида жамоасини ўзгартирди  1 20:02Мирко Еличич: "Олимпик-MobiUz" – сифат ва тезлик бобида ажралиб турадиган, ҳужумкор ўйнайдиган жамоа"  0 19:44Аббосбек Ўлмасбеков: "Осиё Кубоги саралашида ҳар учала ўйинда ютишни ният қилганмиз"  1 19:13Ромеро: "Месси ЖЧ-2026га келиб яхши формада бўлади"  10 18:45Ўзбекистон футзал терма жамоаси ўртоқлик ўйинида Японияга имкониятни бой берди  14

Бугун Парижда "Олтин тўп" ва қанча бошқа совринлар топширилади Янгиликлар

Бугун Парижда "Олтин тўп" ва қанча бошқа совринлар топширилади

Бугун тунда Франция пойтахтида 2024 йилги "Олтин тўп" соврини топширилади.

Маросим Париждаги "Шатле" театрида Тошкент вақти билан соат 23:45да бошланади.

France Football талқини бўйича "Олтин тўп"га қуйидаги 30 нафар футболчи даъвогар:


Жуд Беллингем ("Реал"), Рубен Диаш ("Манчестер Сити"), Филип Фоден ("Манчестер Сити"), Федерико Вальверде ("Реал"), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла"), Эрлинг Холанд ("Манчестер Сити"), Нико Уильямс ("Атлетик"), Гранит Жака ("Байер"), Артем Довбик ("Жирона" / "Рома"), Тони Кроос ("Реал"), Винисиус Жуниор ("Реал"), Дани Ольмо ("РБ Лейпциг" / "Барселона"), Флориан Виртц ("Байер"), Мартин Эдегор ("Арсенал"), Матс Хуммельс ("Боруссия" Дортмунд / "Рома"), Родри ("Манчестер Сити"), Харри Кейн ("Бавария"), Деклан Райс ("Арсенал"), Витинья (ПСЖ), Коул Палмер ("Челси"), Даниэль Карвахаль ("Реал"), Ламин Ямаль ("Барселона"), Букайо Сака ("Арсенал"), Хакан Чалханоглу ("Интер"), Вильям Салиба ("Арсенал"), Килиан Мбаппе (ПСЖ / "Реал"), Лаутаро Мартинес ("Интер"), Адемола Лукман ("Аталанта"), Антонио Рюдигер ("Реал"), Алекс Гримальдо ("Байер").

21 ёшдан кичик футболчига топшириладиган "Копа Трофи" совринини қуйидагилардан бири ютади:


Пау Кубарси, Ламин Ямаль (иккаласи – "Барселона"), Алехандро Гарначо, Кобби Майну (иккаласи – "Манчестер Юнайтед"), Арда Гюлер ("Реал"), Карим Конате ("Ред Булл Зальцбург"), Жоау Невеш, Уоррен Заир-Эмери (иккаласи – ПСЖ), Савио Морейра ("Манчестер Сити"), Матис Тель ("Бавария").

Энг яхши дарвозабонга насиб этадиган Лев Яшин номидаги совринга даъвогарлар билан танишинг:

Диогу Кошта ("Порто"), Жанлуижи Доннарума (ПСЖ), Грегор Кобель ("Боруссия"), Андрей Лунин ("Реал"), Майк Меньян ("Милан"), Георгий Мамардашвили ("Валенсия"), Эмилиано Мартинес ("Астон Вилла"), Унаи Симон ("Атлетик"), Ян Зоммер ("Интер") ва Ронуэн Уильямс ("Мамелоди Сандаунc").

France Football энг яхши мураббий бўлиш учун қуйидаги номзодларни танлаб олган:


Хаби Алонсо ("Байер"), Карло Анчелотти ("Реал"), Луис де ла Фуэнте (Испания терма жамоаси), Жан Пьеро Гасперини ("Аталанта"), Пеп Гвардиола ("Манчестер Сити"), Лионель Скалони (Аргентина терма жамоаси).

Йилнинг энг яхши клуби бўлиш учун даъвогарлар:


"Боруссия" Дортмунд, "Жирона", "Байер", "Реал" ва "Манчестер Сити".

Маросимда шунингдек энг яхши тўпурарга Герд Мюллер соврини, футболдан ташқаридаги фаолияти учун Сократес соврини ҳам топширилади. Бундан ташқари аёллар футболида ҳам бир қатор йўналишларда энг яхшилар тақдирланади.

Эслатиб ўтамиз, ушбу совринлар 2023 йилнинг 1 августидан 2024 йилнинг 31 июлигача бўлган фаолият учун берилади.

Рейтинг: +1   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика