UZ

Сўнгги янгиликлар

18:35"Ал Иттиҳод" 38 ёшли Бенземага 2028 йилгача мўлжалланган шартнома таклиф қилди  0 18:06"Портсмут" — "Арсенал". Таркиблар маълум  0 17:36"Барса”, ПСЖ, "Интер”, "Юве”, "Монако" ва "Порту" клублари россиялик футболчига қизиқмоқда  1 16:58Наманган вилояти ҳокими "Навбаҳор" стадионини кўздан кечирди  2 16:01Бугун Испания Суперкубоги финали доирасида “Эл класико” бўлиб ўтади  37 15:42Хулиан Альварес АПЛга қайтиши мумкин  2 14:58"Манчестер Юнайтед”, "Реал" ва "Арсенал" грециялик футболчи учун даъвогар  1 14:10Каору Митома - "Манчестер Юнайтед"нинг трансфер мақсади  1 13:42Ван де Вен "Ливерпул"га ўтишга рози бўлди  3 13:18Суперлига-2026. Мавсумни ким қаерда бошлайди?  5 12:49Бугунги ўйинлар: “Интер” — “Наполи”, “Бавария” уйда, “Милан” сафарда ва бошқалар  1 12:45"Арсенал" Барколя учун курашга қўшилди  1 11:34Абрахам АПЛга қайтиши мумкин  5 10:39"Манчестер Сити" 40 йиллик натижани такрорлади  1 10:04Невилл МЮ учун идеал мураббий ким эканлигини айтди  6

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Польша билан ўйнайди Янгиликлар

Бугун Ўзбекистон U-16 терма жамоаси Польша билан ўйнайди

Бугун Ўзбекистон ўсмирлар терма жамоаси Польша ўсмирлар терма жамоасига қарши Тошкентда ўртоқлик учрашуви ўтказади.

8 апрель куни йиғинга киришган Темур Олимхўжаев бошчилигидаги жамоа польшалик тенгдошларига қарши “Жар” стадионида баҳс олиб боради. Учрашув 16:00да бошлади.

Польша ўсмирлар терма жамоаси 10 апрель куни Тошкентга етиб келди ва бир неча машғулотлар ўтказиш баробарида, делегациянинг барча аъзолари Тошкентнинг энг эътиборга сазовор жойларига саёҳат уюштиришга улгурди.

Таъкидлаш керакки, Ўзбекистон U-16 терма жамоаси 15 апрель, жума куни Польшага қарши яна бир учрашув ўтказади.

Маълумот учун, 16 ёшгача бўлган футболчилар ўртасидаги Осиё чемпионати 2016 йилнинг 15 сентябрь – 2 октябрь саналари давомида, Ҳиндистонда бўлиб ўтади. Унда Осиёнинг 16 мамлакати ўсмирлари иштирок этади.

Ушбу турнир саралаш баҳслари давомида Темур Олимхўжаев бошчилигидаги терма жамоа Мальдив (8:0), Фаластин (6:0) ҳамда Яман (5:2) жамоалари устидан ғалаба қозониб, “А” гуруҳи ғолиби сифатида қитъа биринчилигига йўл олганди.

Рейтинг: +4   

Фикрлар

championat.asia
< сўнгги янгиликларни кўриш
Яндекс.Метрика